Курсдаги фарқлар солиқ ва молия ҳисоботида қандай акс эттирилади

preview

2022 йилдан бошлаб курсдаги фарқлар солиқ ҳисоби мақсадларида Солиқ кодексининг 320-моддасига асосан (илгари – 22-сон БҲМСга асосан) аниқланади.

Курсдаги фарқларни қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш мумкин?

Buxgalter.uz илтимосига биноан масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини биринчилардан бўлиб ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди .

БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисобида бўнаклар қайта баҳоланади, сабаби стандартлар чет эл валютасида харид қилинган активларни  бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича тан олишни талаб қилади   . Реализация қилишдан олинган валютада ифодаланган тушум бухгалтерия ҳисобида даромадни тан олиш санасидаги Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.

Курсдаги фарқларни аниқлашга нисбатан турли ёндашувлар уларнинг қиймати бухгалтерия ва солиқ ҳисобида фарқ қилиши мумкинлигига олиб келади.

Тегишинча, Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда акс эттириладиган кўрсаткичлар турлича бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бухгалтерия ҳисоби субъектлари учун молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда солиқ ва статистика органларига тақдим этиш талаби бекор қилинган .

 

Мисолда курсдаги фарқлар суммаларидаги тафовутни кўриб чиқамиз.

 

Мисол
курсдаги фарқларни фойда солиғи ҳисоб-китоби ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда акс эттириш
Корхона ҳисобот даврида олдиндан тўлов билан товарни валютага сотиб олди ва реализация қилди.
   

Операция

Марказий банк курси
(шартли)

Операциялар суммаси,
сўм

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 

Фойда солиғи ҳисоб-китоби

Етказиб берувчига бўнак ўтказилди
(30 % – 300 АҚШ доллари) 

11 200

300 АҚШ доллари х 11 200 = 3 360 000

 

 

 Товар олинди
(1 000 АҚШ доллари) 

11 210

1 000 АҚШ доллари х 11 210 = 11 210 000

 

 

Бўнак бўйича курсдаги фарқ тан олинди

 

300 х (11 210 – 11 200) = 3 000

Бўнак бўйича курсдаги ижобий фарқ МНҲнинг 150-сатрида акс эттирилади 

Акс эттирилмайди

Ушбу босқичда корхонада қуйидаги суммада кредиторлик қарзи ҳосил бўлди:
(1 000 – 300) х 11 210 = 7 847 000 сўм 

Кредиторлик қарзи сўндирилди
(700 АҚШ доллари) 

11 220

700 х 11 220 = 7 854 000

 

 

Кредиторлик қарзи бўйича курсдаги фарқ тан олинди 

 

700 х (11 220 – 11 210) = 7 854 000 – 7 847 000 = 7 000

Курсдаги салбий фарқ МНҲнинг 200-сатрида акс эттирилади 

Курсдаги салбий фарқ Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0114-сатрида I–III чораклар учун ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 0313-сатрида йил учун акс эттирилади 

Кредиторлик қарзи 0 га тенг.

Харидордан бўнак олинди
(500 АҚШ доллари) 

11 230

500 х 11 230 = 5 615 000

 

 

Товар харидорга топширилди
(1 200 АҚШ доллари) 

11 240

1 200 х 11 240 = 13 488 000

 

 

Бўнак бўйича курсдаги фарқ тан олинди 

 

500 х (11 240 – 11 230) = 5 000

Курсдаги салбий фарқ МНҲнинг 200-сатрида акс эттирилади

Акс эттирилмайди

Ушбу босқичда корхонада қуйидаги суммада дебиторлик қарзи ҳосил бўлди:
(1 200 – 500) х 11 240 = 7 868 000 сўм.

Дебиторлик қарзи сўндирилди
(700 АҚШ доллари)

11 250

700 х 11 250 = 7 875 000

 

 

Дебиторлик қарзи бўйича курсдаги фарқ тан олинди

 

700 х (11 250 – 11 240) = 7 875 000 – 7 868 000 = 7 000

Курсдаги ижобий фарқ МНҲнинг 150-сатрида акс эттирилади

Курсдаги ижобий фарқ Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 130-сатрида акс эттирилади

Дебиторлик қарзи 0 га тенг.

Жами:

 

 

 

 

Курсдаги ижобий фарқ

 

 

3 000 + 7 000 = 10 000

7 000

Курсдаги салбий фарқ

 

 

7 000 + 5 000 = 12 000

7 000


Кўрганимиздек, Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда курсдаги салбий фарқ курсдаги ижобий фарқдан ошган, Фойда солиғи ҳисоб-китобида эса курсдаги фарқлар тенг.
Курсдаги фарқларнинг молиявий натижага ва фойда солиғининг солиқ базасига таъсири курсдаги ўзгаришлар, олдиндан тўловнинг мавжудлиги ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин.

 

Мисолда фақат етказиб берувчи ва харидор билан ўзаро ҳисоб-китоблар натижасида юзага келадиган курсдаги фарқлар кўриб чиқилди.

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинган курсдаги фарқлар ҳам акс эттирилади.   .

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text191974_kursdagi_farqlar_soliq_hisoboti_va_moliyaviy_hisobotda_qanday_aks_ettiriladi