Кузатув кенгаши аъзолари учун тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар қайси ҳисоботда акс эттирилади

preview

“Корхона норезидент бўлган жисмоний шахсга, кузатув кенгаши аъзосига даромад тўлайди.

Ушбу тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар бўйича қандай ҳисоботларни солиқ органларига тақдим этиш лозим?”

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Юридик шахснинг кузатув кенгаши аъзосига тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради ва 12% ставка бўйича ЖШДС ва 12% ставка бўйича ижтимоий солиқ солинади .

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 011 ва 0110-сатрларида акс эттирилади.

Бундан ташқари, агар мамлакатимиз ва жисмоний шахснинг солиқ резидентлиги мамлакати ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузилган бўлса, унда тегишли даромадлар ва уларга солиқ солиш тартиби кўрсатилган.

“Директорлар гонорарлари” бўйича Битимларда тўлов манбаи мамлакатида солиқни тўлаш мажбурияти белгиланади. Жисмоний шахсларнинг айнан шу тоифаси учун битимлар бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида Битимнинг (Москва, 1994 йил 2 март,  ЎзР учун 1995 йил 27 июлда кучга кирган) 16-моддасида қуйидагилар кўрсатилган:

директорларнинг гонорарлари ва бир Аҳдлашувчи Давлат (Россия) резидентининг директорлар кенгаши ёки шу каби компания, ташкилот ёки   ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи Давлат (Ўзбекистон) резиденти ҳисобланадиган юридик шахс сифатида олинадиган шу каби тўловлар ана шу иккинчи   Давлатда (Ўзбекистон) солиққа тортилиши мумкин.

Эътибор беринг

Корхона жисмоний шахс бўлган норезидентга даромад тўлашда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан олинадиган Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобини (шакл коди 10307_6) топширмайди.

Мазкур ҳисоб-китоб фақат юридик шахс бўлган норезидентларнинг даромадлари бўйича шакллантирилади.