ЯИДХП ходимингизга онлайн режимда қандай ҳужжатлар тақдим этади

preview

Ишга кириш, моддий ёрдам олиш, декрет таътилига ёхуд пенсияга чиқиш – ана шуларни расмийлаштириш учун ходимдан турли маълумотномаларни тақдим этиш сўралади. Бу маълумотларнинг кўпини олиш учун турли ташкилотларнинг остонасини қоқиш шарт эмас – уларга онлайн режимда эга бўлиш мумкин.

Иш берувчи сўраб олиши, ходим эса – ЯИДХП да онлайн олиши мумкин бўлган маълумотномалар шарҳи Buxgalter.uz томонидан ҳавола этилди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хизмат учун йиғим ўлчами БҲМ миқдорига боғлиқ. Бугунги кунда у 330 000 сўмга тенг. Буюртманома ЯИДХП сайти орқали берилган тақдирда, йиғим ўлчами 10 %га камайтирилади.  

 

Хизмат номи 

Хизмат манзили 

Ижро муддати  

Қиймати

ЭРИ калити керакми 

1

Доимий яшаш жойи ҳақидаги ахборот

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

2

ЖШШИР ҳақидаги маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

3

Чет эллик шахс учун Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқнома

>>>

15 иш куни давомида

1 БҲМ

(297 000 сўм*)

ЭРИ калити керак

4

Чет эллик шахсга Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқноманинг қайта расмийлаштирилиши

>>>

15 иш куни давомида

1 БҲМ

(297 000 сўм*)

ЭРИ калити керак

5

Меҳнат дафтарчасидан кўчирма

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

6

Иш ҳақи билан иш стажини тасдиқловчи архив маълумотномаси

>>>

стажни тасдиқлаш учун – 5 иш куни,

иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш учун – 20 иш куни

бепул

керак эмас

7

Пенсия (нафақалар) ҳисоблаб ёзилиши ҳақидаги маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

8

Судланмаганлик (судланганлик) ҳақидаги маълумотнома

>>>

2 иш куни давомида

0,03 БҲМ

(8 910 сўм*)

керак эмас

9

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

10

Психоневрология диспансерида рўйхатда турганлик ёки турмаганлик ҳақидаги маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

0,02 БҲМ

(5 940 сўм*)

керак эмас

11

Наркология диспансерида рўйхатда турганлик ёки турмаганлик ҳақидаги маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

0,02 БҲМ

(5 940 сўм*)

керак эмас

12

Никоҳ тузганлик, никоҳда бўлмаганлик ёки ажрим ҳақидаги маълумотнома

>>>

3 иш куни давомида

0,05 БҲМ

(14 850 сўм*)

керак

13

Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома

>>>

3 иш куни давомида

0,05 БҲМ

(14 850 сўм*)

керак эмас

14

Туғилганлик тўғрисида маълумотнома

>>>

3 иш куни давомида

0,05 БҲМ

(14 850 сўм*)

керак эмас

15

Ўлим рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотнома

>>>

3 иш куни давомида

0,05 БҲМ

(14 850 сўм*)

керак

16

Олий ва ўрта махсус маълумотни тасдиқловчи маълумотнома

>>>

5 иш куни давомида

бепул

керак эмас

17

Ўқиш жойидан (лицей ёки коллеждан) маълумотнома

>>>

автоматик равишда, дарҳол

бепул

керак эмас

18

Хорижий мамлакатда берилган ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатни тан олиш

>>>

4 иш куни давомида

бепул

керак эмас

19

Хорижий мамлакатда берилган маълумот ҳақидаги ҳужжат нострификацияси

>>>

10 иш куни давомида

3 БҲМ

(891 000 сўм*)

керак эмас

20

Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқлаш

>>>

тестдан ўтилгандан кейин

1,5 БҲМ

(445 500 сўм*)

керак эмас

* Бугунги кунда амалда бўлган БҲМ ҳамда 10 % га камайишни ҳисобга олган ҳолда буюртманома ЯИДХП орқали топширилганда хизмат учун ҳисобланган сумма.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади