Компанияда ишлайдиган Жанубий Корея фуқаролари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар

preview

«Компания Жанубий Корея фуқаролари учун ишлашга тасдиқнома олди.

Уларга ҳисобланган иш ҳақидан ижтимоий солиқ тўлаш керакми?» 

Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate»  ХК директори, «Profi Training» онлайн мактабининг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Йўқ, керак эмас.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида «Ижтимоий таъминот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида» Келишув тузилган (Тошкент, 2005 йил 10 май; Ўзбекистон Республикаси учун 2006 йил 1 майдан кучга кирган).

Келишувга кўра Жанубий Корея фуқароларининг меҳнатига ҳақ тўлаш  кўринишидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловга тортилмайди (Келишув 2-м. 4-б.). Янги Солиқ кодексида ягона ижтимоий тўлов ижтимоий солиқ деб ўзгартирилган.

Шуни таъкидлаш керакки, Келишувда гап Корея Республикаси резидентлари ҳақида эмас, балки айнан фуқаролари ҳақида боради. Тегишинча, ушбу имтиёзни қўллаш учун Корея Республикаси томонидан берилган жисмоний шахснинг паспорти етарли бўлади.

ЖШШДС ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни акс эттириш учун Ҳисоб-китобга 1-илованинг 030-сатрини тўлдириш зарур. Имтиёз «6 – Бошқа қонун ҳужжатлари» папкасида жойлашган. Қуйидагиларни танлаш керак:

«100012 – Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ягона жами тўлов бўйича алоҳида қарорлари билан тақдим қилинган имтиёзлар». Скриншотларга қаранг.