Авиачипталарни реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

preview

“Фирма туристик хизматлар кўрсатиш ва авиачипталарни сотиш билан шуғулланади. 2023 йилнинг август ойида биз чартер қатновларимизга авиачипларни реализация қилишни бошладик. Яъни авиакомпания билан шартномага биноан биз агент эмас, балки буюртмачи сифатида иш юритамиз.

Бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади? Биз СКнинг 263-моддасига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишимиз мумкинми? Авиачипталарни бундай реализация қилиш қайта сотиш ҳисобланадими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтириб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини биринчилардан бўлиб ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг

 

– Йўловчиларни ташиш бўйича хизматларга, башарти йўловчиларни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, ноль даражали ҚҚС солинади. Ташишларни расмийлаштириш ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида амалга оширилиши керак .

Кўриб чиқилаётган вазиятда ушбу хизматлар халқаро ташишларни тўғри расмийлаштирган тақдирда мазкур нормани қўллашга ҳақли бўлган ташкилот – ташувчи томонидан кўрсатилади.

Сизнинг ташкилотингиз йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатмайди, балки буюртмачи сифатида иш юритади. Сизнинг ташиш бўйича хизматларга харажатларингиз эса турпакетлар таннархига киритилади ёки авиачипталарни йўловчиларга реализация қилиш орқали қопланади.

Турпакетлар ёки авиачипталарни реализация қилишда реализация қилиш бўйича айланма юзага келади . Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади .

Авиачипталарни реализация қилиш, моҳиятига кўра, товарни реализация қилиш – авиаташиш хизматларини олишга бўлган ҳуқуқ. Ўзбекистон товарни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, агарда :

  • товар Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса ва битим натижасида унинг ҳудудидан ташқарига чиқарилмайдиган бўлса;

ёки

  • товар жўнатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда Ўзбекистон ҳудудида турган бўлса.

Авиачипталар Ўзбекистонда реализация қилиниши боис – бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма.