Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчи бинодан текинга фойдаланса, қўшимча солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчи жисмоний шахсдан текин фойдаланиш шартномаси асосида олинган бинодан фойдаланади.

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Текин фойдаланиш шартномаси (ссуда шартномаси) бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради. Иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал эскиришни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади .

Солиқ тўловчи томонидан текинга олинган мол-мулк ва (ёки) хизматлар унинг даромади деб эътироф этилади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромадга киритилади .

Юқорида кўрсатилганидек, ссуда олувчи ссуда шартномаси бўйича ссуда берувчидан объектдан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини олади. Мол-мулкдан текин фойдаланиш ссуда олувчининг даромади деб эътироф этилади . Бундай даромад суммаси бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бундай даромадларга солиқ солиш мақсадларида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланиши мумкин .

Бу ҳақда батафсил – “Текин олинган мол-мулк (хизматлар)дан даромадни қандай аниқлаш мумкин” тавсиясида.

 

Агар сиз солиқ солиш мақсадларида ҳисоблаб чиқарилган, мол-мулкдан текин фойдаланишдан олинган даромад суммасини жами даромадга киритганингиздан сўнг жами даромад суммаси 500 млн сўмдан ошса, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқнинг йиллик ставкаси 30 млн сўмни ташкил этади .

Бизнинг материалларимизда бу ҳақда амалий жиҳатларни ўқинг:

 

Эътибор беринг
Агарда жами даромад 1 млрд сўмдан ошса, солиқ тўловчи албатта ушбу чегаравий миқдорга етган кундан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак .