Фойда солиғи Ҳисоб-китобини шакллантиришда 105 хатоси нимани англатади

preview

Фойда солиғи Ҳисоб-китобини юборишга уринишда 105 хатоси ҳақидаги хабар чиқиб, ҳисоботни юборишнинг имкони бўлмаяпти. Солиқчиларнинг йўриқномасида бу ҳолат кўриб чиқилмаган.

Ушбу муаммони қандай ҳал қилиш кераклигини buxgalter.uz сайти учун солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

Янги материалларни биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Фойда солиғи Ҳисоб-китоби пакетида (10205_41) қуйидаги иловалар мавжуд:

  • № 2.1 (а)-илова «Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (шу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби»;
  • № 2.1 (б)-илова «Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулотлари, шу жумладан бажарилган хизматлар, сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби».

Солиқ тўловчи товарлар ва хизматлар таннархини аниқлашда қўлланилаётган усулдан келиб чиқиб улардан бирини тўлдиради.

Солиқ тўловчи кўрсатилган иловалардан бирини тўлдиргандан кейин № 2.1.-илованинг 020-сатри автоматик равишда тўлдирилади.

Ҳисоботни шакллантиришда ушбу иловаларнинг маълумотлари тўғри ҳисобга олиниши учун фойда солиғи Ҳисоб-китобининг биринчи саҳифасида товарлар ва хизматлар таннархини аниқлаш усули кўрсатилиши керак. Сизга тўртта вариант таклиф этилади – унинг ёнига бир қўйиб, ўзингиз қўллайдиган усулни танланг. Агар сиз бу жиҳатни ўтказиб юборсангиз, у ҳолда ҳисоботни юбормоқчи бўлганингизда 105 хатоси чиқади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади