Электрон йўл варақаларини ҳисобга олиш тизими қандай ишлайди

preview

1 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси (22.01.2024 й. 44-сон ВМҚ) ишга туширилади.

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Лойиҳада йўловчи ва юк ташиш билан, шу жумладан нотижорат асосда шуғулланадиган компаниялар иштирок этадилар. Йўловчиларни шахсий автомобилларида ташийдиган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар лойиҳада иштирок этмайди.

Электрон йўл варақалари ташувчиларнинг ўзлари томонидан – «Электрон йўл варақаси» ягона платформасида рўйхатдан ўтказилади. Платформа Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Халқаро йўловчи ва юк ташиш учун ҳам электрон, ҳам қоғоз варақалар расмийлаштирилади. Ички ташувлар учун фақат электрон варақалар расмийлаштирилади.

 

Йўл варақасида қуйидагилар бўлиши керак:

  • автомобиль воситасида ҳақидаги маълумотлар;
  • ташиш тури, юк тури (юк ташиш учун);
  • ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлиги ва автомобиль техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • валидаторлар ҳақидаги маълумот;
  • ёқилғи миқдори, унинг қолдиғи, ёқилғи тежамкорлиги ҳақидаги маълумот;
  • ҳайдовчининг иш жадвали, шу жумладан тунги сменалар, шунингдек дам олиш кунлари ва байрам кунлари, иш ҳақи ҳақидаги маълумотлар;
  • йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот.

Тизимда қуйидагилар йўл варақасини рўйхатдан ўтказиши мумкин:

  • автомобиль воситалари эгалари;
  • автотранспорт эгалари билан меҳнат шартномасига эга бўлган ҳайдовчилар.

Тизимда электрон йўл варақаси битта транспорт воситаси учун битта календарь ойга очилади, аммо фойдаланувчи бу муддатни қисқартириши мумкин.

Тизимда йўл варақасини очиб бўлмайдиган чекловлар:

  • ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтмаганлиги;
  • автомобиль техник кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги талоннинг йўқлиги;
  • бошқалар .

Йўл варақалари йўл хизмати ва Транспорт вазирлигининг Транспорт назорати инспекцияси ходимлари томонидан текширилади.

Йўл варақаси икки ҳолатда бекор қилиниши мумкин:

1. Юридик шахс тугатилганда;
2. Нотўғри маълумотлар аниқланганда.

Электрон йўл варақаси ҳақидаги маълумотлар тизимда у ишга туширилган пайтдан бошлаб 5 йил давомида сақланади.

 

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади

 

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text196208_elektron_yul_varaqalarini_hisobga_olish_tizimi_qanday_ishlaydi