2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

preview

1 февралдан кучга кирадиган қонунчиликдаги янгиликларнинг анъанавий шарҳини тақдим этамиз.

 

Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДС ставкаси ўзгаради

Солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлайдиган солиқ тўловчилар учун ЖШДС ставкаси оширилди. Солиқ кодексининг 383-моддасига 28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон Қонуни билан ўзгартиришлар киритилди.

Фаолият тури

Бир ойга солиқ ставкалари (сўмда)

Тошкент

Нукус ва шаҳарларвилоят марказлари 

Бошқа шаҳарлар

Бошқа аҳоли пунктлари

1

Чакана савдо:  

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат  маҳсулотлари билан 

907 500

726 000

363 000

242 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан  

302 500

181 500

121 000

60 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулоти билан    

302 500

181 500

121 000

60 000

2

Маиший хизматлар   

302 500

181 500

121 000

60 000

3

Бошқа фаолият турлари

302 500

181 500

121 000

60 000

4

Автомобиль транспортида юк ташиш бўйича хизматлар:  

юк кўтариш қуввати 3 тоннагача бўлган юк автомобиллари учун  

181 500

юк кўтариш қуввати 3 тоннадан ортиқ  бўлган юк автомобиллари учун  

275 000

 

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда

Президентнинг 23.01.2024 йилдаги ПҚ-39-сонли Қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига қуйидаги тоифалар белгиланади:

«ААА», «АА» ва «А» – юқори барқарорлик рейтинги;

«ВВВ», «ВВ» ва «В» – ўртача барқарорлик рейтинги;

«ССС», «СС» ва «С» – қониқарли барқарорлик рейтинги;

«D» – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Табдиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида автоматик равишда (онлайн) шакллантирилади.  Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига риоя этиши тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро ахборот алмашинуви орқали платформага узатилади. Рейтинг натижалари Савдо-саноат палатасининг сайтида эълон қилинади. Юқори рейтингга эга корхоналар барча текширувлардан озод қилинади ва бир қатор афзалликларга эга бўлади.

Сув таъминотининг давлат лойиҳалари учун фақат маҳаллий асбоб-ускуналар ва материаллардан фойдаланилади

2024 йил 1 февралдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар доирасида қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар  фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади. Қурилиш маҳсулотлари рўйхати Президентнинг 24.10.2023 йилдаги ПҚ-343-сон Қарорига 16-иловада келтирилган.

Шунингдек, сув таъминоти соҳасидаги солиқлар ҳақида ўқинг: артезиан сувидан фойдаланишда солиқ тўлаш керакми.

18 турдаги маиший техника ва жиҳозларни фақат расмий дилерлар олиб кириши мумкин

Ўзбекистон ҳудудига маиший техника, иситиш асбоб-ускуналарининг айрим турларини олиб киришда товарларнинг сифати, хавфсизлиги ҳамда сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши шарт. Ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерларнинг сервис хизмати мавжуд бўлиши керак. Ушбу талаблар 1 февралдан бошлаб кучга киради, товарлар рўйхати эса Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-15-сон Қарорига 3-иловада келтирилган.

1 февралдан бошлаб расмий дилерларсиз Ўзбекистонга: алюмин радиаторлар, сув иситиш қозонлари, сув иситгичлари, буғ қозонлари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари, совуткичлар, музлатгичлар, телевизор ва монитор, маиший газ печи, духовка ва печка, микротўлқинли печлар, дазмоллар, кондиционерлар, сув насослар олиб кириш тақиқланади.

Бундан ташқари, Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-15-сон Қарорига мувофиқ 1 февралдан бошлаб электротехника саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда, шу жумладан 120 кун кечиктириб тўлашда, ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятини берувчи тизимда бир вақтнинг ўзида исталган миқдорда божхона юк декларациясини юбориш тартиби жорий қилинади. Шунингдек, импорт бўйича ҚҚС биринчи навбатда солиқ органларидаги ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисобидан ундирилади. Етмаган қисми бўйича ундирув божхона депозитидаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Янги иш бошлаётган тадбиркор аёлларга бизнесни қандай юритиш ўргатилади

Таълим ташкилотларида касаначилик ва ҳунармандчилик соҳасида янги иш бошлаётган тадбиркор аёллар учун ўқув курслари очилади. Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ҳисобидан тажрибали касаначилар ва ҳунармандлар ўқитувчи сифатида ишга жалб қилинади. Ҳар бир битирувчига сарфланган таълим харажатларининг БҲМнинг 5 баваридан ошмаган 70% гача қисми давлат томонидан қопланади.

 

«Яшил» жиҳозларни импорт қилувчиларга – божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш

Қайта тикланадиган энергия манбалари ва улар учун жиҳозлар, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона йиғимларини фоизсиз 120 кунга кечиктиришга йўл қўйилади.

 

Фермерлар сув тежовчи технологиялар учун имтиёзли кредитлар олишлари мумкин

Сув тежовчи технологияни жорий қилиш учун 5 йил муддатга йилига 14% ставкада кредит олиш мумкин бўлади. Кредитлар suvkredit.uz онлайн платформаси орқали берилади.

 

Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида Buxgalter Proнинг ҳуқуқий тавсияларида ўқинг:

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади