Камерал солиқ текшируви даврида солиқчилар баъзи ҳуқуқлардан маҳрум бўлганидан қувонишга ҳали эрта

preview

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Солиқ кодексига мувофиқлаштирилди (13.03.2024 й. 132-сон ВМҚ). Бу амалиётда нималарга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

 

Teлеграм-каналдаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

Камерал солиқ текширувлари тартиби қандай ўзгарди

Эндиликда Низомнинг 23-банди камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда ўтказилишини белгилайди.

Низомнинг янгиланган 19-бандига мувофиқ камерал солиқ текшируви ўтказаётганда солиқчилар қуйидаги ваколатлардан маҳрум қилинди:

  • солиқ тўловчининг ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
  • солиқ тўловчини камерал солиқ текшируви доирасида тушунтиришлар бериш учун солиқ идорасига чақириш;
  • солиқ тўловчидан ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ҳамда, агар текширилаётган шахс уларни тақдим этмаган бўлса, солиқ тўловчининг счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш (30 ва 31, 33 ва 34-бандлар кучини йўқотди).

Солиқчилар Солиқ кодексининг 147-моддасида белгиланган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишлари мумкин.

Эътибор беринг
ҚҚС суммасини қайтариш бўйича камерал солиқ текшируви ҚҚС суммасини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади . Бундай ҳолда солиқчилар сайёр текширувни ташкил қилиш, ҳудуд ва биноларни кўздан кечиришни ўтказиш, солиқ тўловчидан ҳам, учинчи шахслардан ҳам ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ҳуқуқига эга.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги мақолада ўқинг:

 

Солиқ тўловчилар амалда нимага эга бўлишади

Солиқчилар сизнинг компаниянгиз ҳақида кимдан маълумот олиши мумкинлигини тушуниш учун экспертнинг Низомга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги тушунтиришларини ўқинг:

 

Солиқчиларнинг ваколатлари чекланиши солиқ тўловчилар хотиржам бўлиши мумкинлигини англатадими? Агар сизга камерал солиқ текшируви тайинланган бўлса, энди нимани эътиборга олишингиз керак?

На солиқ тўловчилар, на солиқчилар хотиржам бўла олмайдилар... Қуйида кўрсатилган мақолада аудиторлик компанияси директорининг мулоҳазаларини ўқинг:

 

Солиқчилар камерал назорат формулаларини инвентаризациядан ўтказса ва уларни такомиллаштирса, камерал текширувларнинг янги тартиби ўз самарасини беради. Акс ҳолда компаниялар ҳаётини енгиллаштириб бўлмайди. Солиқ маслаҳатчисининг бу борадаги фикри қуйидаги мақолада: