Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бефарқлик учун жарималар икки бараварга оширилди

preview

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга  фуқаролар ва мансабдор шахслар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жазони кучайтирадиган ўзгартиришлар киритилди (13.03.2024 й. ЎРҚ-919-сон). Ушбу чора-тадбирлар ёнғинлар профилактикасига қаратилган.

МЖТКдаги ўзгаришлар 2024 йил 15 июндан кучга киради. Buxgalter.uz ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул шахслари учун жарималар миқдори қандай ўзгариши ҳақида қиёсий жадвал тайёрлади:

 

Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Маъмурий ҳуқубузарлик

МЖТК моддаси

2024 йил 15 июнгача жарималар миқдори 

2024 йил 15 июндан жарималарнинг янги миқдори

Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш. Ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш 

211-модда 1-қисм

БҲМнинг 1–3 баравари

26.03.2024 йилга БҲМнинг 3–7 баравари
1 020 000 –2 380 000 сўм
 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

211-модда 2-қисм

БҲМнинг 3–7 баравари

БҲМнинг 7–15 баравари 2 380 000–5 100 000 сўм

1-қисмда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса

211-модда 3-қисм

БҲМнинг 7–10 баравари

БҲМнинг 15–20 баравари
5 100 000 –6 800 000 сўм

Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш 
Жаримаўзгаришсиз қолди 

84-модда 1-қисм

БҲМнинг 10–15 баравари

БҲМнинг 10–15 баравари
3 400 000 –5 100 000 сўм

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса
Янги жарима 

84-модда 2-қисм

БҲМнинг 15 –20 баравари
5 100 000 –6 800 000 сўм

Транспортда белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Жарима ўзгаришсиз қолди 

 124-модда

БҲМнинг 1–3 баравари

БҲМнинг 1–3 баравари
340 000–1 020 000 сўм

 

Давлат ёнғин назорати органларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига маъмурий жавобгарлик чораларини бевосита қўллаш ҳуқуқи берилди.

Давлат ёнғин назорати органининг текширувларни ўтказиш бўйича янги ваколатлари ва юридик шахслар учун мустақил aудит ўтказиш имкониятлари ҳақида «Ёнғин  хавфсизлиги ходимлари текширув билан келишади» мақоласида ёзганмиз.

Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар Ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан тартибга солинади .

Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши раҳбарларнинг зиммасидан масъулиятни соқит қилмайди .

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text198049_engin_havfsizligi_qoidalariga_befarqlik_uchun_jarimalar_ikki_baravarga_oshirildi