Юк йўлда бошқа транспортга жойланса, ЭТТЮ қандай расмийлаштирилади

preview

“Биз етказиб берувчилармиз. Хоразмдаги харидор билан шартнома туздик. Товар хизмат автотранспортимизда муайян кунда Тошкентдаги муайян жойга (бирор бир автомобиллар жўнайдиган жойга ёки чорраҳага ёхуд автомобиллар сақлаш жойига) етказиб берилади, Хоразмдаги харидор билан боғлиқ барча тошкентлик етказиб берувчилар товарни шу ерга олиб келишади. У ерда товар фурага қайта юкланади. Фура барча етказиб берувчилар томонидан тўлдирилади ва Хоразмга йўл олади. Фура учун харидор ҳақ тўлайди. Хизмат машинамиз омборимизга бўш ҳолда қайтади.

Агар ташишнинг бир қисмини етказиб берувчи, бошқа қисмини эса харидор йиғма фурада амалга оширса, электрон товар-транспорт юк хатини қандай расмийлаштириш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни СҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– ЭТТЮ юк жўнатувчи томонидан ҳар бир транспортнинг қатновига алоҳида ҳар бир юкни олувчининг номига тузилади . Сизнинг вазиятингизда товар буюртмачигача ташиладиган йўлга иккита товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш лозим бўлади.

 

Биринчи ЭТТЮ: юк омборингиздан Тошкент шаҳридаги йиғиладиган жойга ташилади

Юк хатини ушбу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда тўлдиринг:

  • юк жўнатувчи, экспедитор ва ташувчи – сизнинг ташкилотингиз;
  • юк олувчи – товар якуний буюртмачига етказиладиган фурага эга тадбиркорлик субъекти;
  • транспорт – ташкилотингизнинг хизмат автотранспорти;
  • ҳайдовчи ва жавобгар шахс (кузатиб борувчи шахс) – у ҳайдовчи ва ваколат берилган шахс ёки ушбу иккита функцияни бирга олиб борадиган ҳайдовчи бўлиши мумкин;
  • юклаш манзили – омборингиз жойлашган жой;
  • жавобгар шахс – жўнатишни назорат қилувчи шахс;
  • етказиб бериш манзили – фурага юклаш амалга ошириладиган шохобча;
  • жавобгар шахс – юк унинг назоратида фурага қайта ортиладиган шахс.

 

Иккинчи ЭТТЮ: юк Тошкент шаҳридаги йиғиладиган жойдан Хоразмдаги харидорга ташилади

Юк хатини ушбу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда тўлдиринг:

  • юк жўнатувчи ва ташувчи – товар якуний буюртмачига етказиладиган фурага эга тадбиркорлик субъекти;
  • экспедитор ва юк олувчи – сиз томондан сотилган товарни унинг манзилига транспортировка қилиш амалга ошириладиган тадбиркорлик субъекти;
  • транспорт – товарни Хоразмдаги якуний манзилга ташиш амалга ошириладиган фура;
  • ҳайдовчи ва жавобгар шахс (кузатиб борувчи шахс) – у ҳайдовчи ва ваколат берилган шахс бўлиши мумкин ёки ҳайдовчи ушбу иккита функцияни бирга олиб бориши мумкин;
  • юклаш манзили – йиғиладиган жой (автомобилларни сақлаш жойи, автомобиллар жўнайдиган жой ёки чорраҳа);
  • жавобгар шахс – юклашни назорат қилувчи шахс;
  • етказиб бериш манзили – Хоразмдаги юк олувчи; жавобгар шахс – товарни қабул қилишни назорат қилувчи шахс.

 

Юк ташишда иштирок этувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китоблар улар ўртасидаги шартнома мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилади ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилади.

ЭТТЮ расмийлаштириш жараёни иштирокчилари ЭТТЮ ўз вақтида расмийлаштирлиши юзасидан мустақил равишда қайғуришлари лозим.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


ЭҲА ЭҲА ЭҲА /ru/publish/doc/text199471_yuk_yulda_boshqa_transportga_joylansa_ettyu_qanday_rasmiylashtiriladi