Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида қайси мезонлар ўзгарди

preview

Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 31.07.2024 йилдаги 467-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш мезонларига жиддий ўзгартиришлар киритди.
Бу илгари рағбатлантиришларга умид қила олмаган кўплаб корхоналарни уларга яқинлаштиради, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Қарор қабул қилишда 30.01.2024 йилдаги ВМҚ- 55-сон қарорда кўзда тутилган қоидаларни бизнес ҳамжамияти томонидан танқидий баҳоланиши катта роль ўйнади. Рейтинг ишлаб чиқувчилари жамоатчилик фикрини эшитдилар ва уни яхшилик йўлида ишлатдилар.

Эслатиб ўтамиз: юқори рейтинг учун бизнесни ривожлантиришга ёрдам берадиган имтиёзларни олиш мумкин. Бу ҳақда buxgalter.uz материалларида ўқинг:

 

Хўш, нималар ўзгарди?

1. EBITDA бўйича бизнес рентабеллиги мезони қайта кўриб чиқилди. Энди у ушбу ҳудуддаги корхона фаолияти тури учун ўртача рентабелликка нисбатан баҳоланади.

Баллар қуйидагича ҳисобланади:

  • EBITDA бўйича рентабеллик ўртачадан 20% юқори бўлса: +10 балл;
  • 15% дан 20% гача: +8 балл;
  • 10% дан 15% гача: +6 балл;
  • 5% дан 10% гача: +4 балл;
  • рентабеллик ўртачага тенг ёки ундан 5% дан кам ошса: +2 балл.

Тенглаштиришдан воз кечилгани - бу яхши. Масалан, IT-соҳа корхоналарида EBITDA бўйича рентабеллик даражаси доимо қишлоқ хўжалиги соҳасидагидан анча юқори бўлади.

2. Бир ходимга тўғри келадиган меҳнат ҳақи фондидаги улушни баҳолаш мезони ҳам соҳа бўйича ўртача кўрсаткичларга боғланади.

  • Агар улуш Тошкент учун ўртачадан 4 баробар ёки бошқа ҳудудлар учун 3 баробар кўп бўлса, корхона +10 балл олади;
  • Тошкент учун 3 дан 4 баробаргача ва бошқа ҳудудлар учун 2 дан 3 баробаргача ошса: +5 балл.

Бунда, агар ходимлар сони олдинги ойга нисбатан 10% дан кўпроқ камайса, баллар ҳисобланмайди.

3. Оилавий корхоналар учун ўз кўчмас мулкига эга бўлиш мезонида иштирокчиларнинг улушли ёки биргаликдаги мулкда бўлган умумий мулки ҳисобга олинади (+10 балл).

4. Товар айланмаси билан боғлиқ ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш бўйича мезон ўзгартирилди.

ЭҲФ билан бирга энди касса чеклари ва экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам ҳисобга олинади. Ўз навбатида, касса узилишлари аниқланганда, ойлик рейтинг кўрсаткичидан 5 балл айирилади.

Эътибор беринг: агар "Солиқ шериги" тизими орқали ДСХОга корхона чек беришни "унутаётгани" ҳақида шикоят келиб тушса, баллар ҳисобланмайди.

5. Текширувдан олдинги таҳлил давомида аниқланган хатоларни ихтиёрий тузатиш учун корхона илгаригидек +7 эмас, +10 балл олади.

Агар тузатишлар ҳақиқатан ҳам керакли жойга киритилса, бу яхши бўлади. Хатони тузатиш деб ҳисоботни "мослаштириш"ни ҳисоблаш - адолатсизлик! «Автокамерал»ни ва унинг формулаларини такомиллаштириш керак.

 

Buxgalter.uz тавсия этади:

  • Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text201896_tadbirkorlik_subektlarining_barqarorlik_reytingida_qaysi_mezonlar_uzgardi