Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин
«Ташкилот қурилиш материаллари билан савдо қилади ва шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуряпти (икки турдаги фаолият). У эркин иқтисодий зонага киради ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзга эга. Икки турдаги фаолиятнинг умумий натижаси ҳозирча зарар кўрсатмоқда. Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қиляпмиз.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг ҳаммасини кўриш имконига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.
– 2020 йил 1 январгача юзага келган зарарни келгусига ушбу зарар олинган йилдан кейинги 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида кўчириш мумкин. Кўчириладиган зарарнинг умумий суммаси жорий йил солиқ базасининг 50%дан ошмаслиги керак
.
Масалан, 2019 йилда юзага келган зарарни 2020–2024 йиллар фойдаси ҳисобидан қоплашингиз мумкин. Бунда ҳар йилги фойдани камайтириш суммаси 50%дан ошмаслиги керак.
2022 йилдан бошлаб 2020 йил ва ундан кейинги йиллар якунлари бўйича юзага келган зарарларни муддат ва миқдор бўйича чекловсиз кўчириш мумкин
.
Бу ҳақда батафсил «Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига қандай камайтириш мумкин» тавсиясида ўқинг.
![]()