Транспорт-экспедиция хизматлари бўйича ҚҚС ва фойда солиғини қандай тўлаш керак

preview

«Корхона халқаро транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатади, чет эллик мижозларнинг юкларини ўз темир йўл вагонларимизда ташиймиз. Ўзимизнинг темир йўл вагонларимиз бор, лекин баъзида улар етишмайди ва биз чет элдан вагонларни ижарага оламиз. Уларни фақат чет элда ТЭХ кўрсатиш учун фойдаланамиз.

Чет элдаги икки пункт орасида ижарага олинган вагонларда чет эллик мижозларнинг юкини ташиш хизматлар экспорти ҳисобланадими? Қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган ва истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

 

– Ҳа, чет эллик мижозларга кўрсатиладиган хизматлар – бу экспорт ҳисобланади.

Ишлар (хизматлар) экспорти Ўзбекистон Республикаси юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлат юридик ёки жисмоний шахсига уларни бажариш (кўрсатиш) жойидан қатъи назар ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) ҳисобланади .

Солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз.

 

ҚҚС

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади . Хизматлар реализация қилиш жойи СК 241-моддасига мувофиқ аниқланади.

Юк ташиш хизматлари бўйича, агар жўнатиш пункти ва (ёки) белгиланган пункт унинг ҳудудида жойлашган бўлса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Шунинг учун, агар шартномага мувофиқ корхона Ўзбекистондан ташқаридаги пунктлар ўртасида юк ташиш хизматини кўрсатса, Ўзбекистон бундай хизматлар реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди . Бундай ҳолда ҚҚС солиш объекти йўқ. Бунда темир йўл вагонларининг эгаси ким эканлиги, улар ўзиники ёки ижарага олинганлиги аҳамиятга эга эмас.

 

Фойда солиғи

Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойдага фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилади . Ушбу банд автотранспорт ташишларидан ташқари халқаро ташишларга татбиқ этилмайди .

Халқаро ташиш деганда бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида дарё ёки ҳаво кемасида, автомобиль ёки темир йўл транспортида йўловчилар, багаж, товарлар, шу жумладан почтани ташиш тушунилади . Агар шартномага мувофиқ корхона Ўзбекистондан ташқаридаги пунктлар ўртасида юк ташиш хизматини кўрсатса, бу халқаро ташиш ҳисобланмайди. Демак, корхона фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақли.

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text204786_transport-ekspediciya_hizmatlari_buyicha_qqs_va_foyda_soligini_qanday_tulash_kerak