Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Қурилиш ташкилотлари солиқ органидан юборилган «огоҳлантиришлар»га қандай муносабатда бўлиши керак?
Узоқ муддатли шартномалари бўлган қурилиш ташкилотларининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига «огоҳлантириш» кела бошлади. Бунинг сабаби нимада ва бундай хатга қандай тўғри муносабатда бўлиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:
Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Қурилиш бўйича узоқ муддатли шартномаларни амалга оширувчи қурилиш ташкилотлари – солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига солиқ органларидан огоҳлантирувчи хатлар кела бошлади. Хатда СКга мувофиқ қуйидагилар айтилган:
- қурилиш объектларини реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳар бир календарь ойининг охирги куни ҳисобланади
; - объектларни қуришда, шу жумладан "калитли" тартибда, шунингдек узоқ муддатли шартномалар (бир солиқ давридан ортиқ) бўйича солиқ базаси ҳар бир календарь ойи охирида амалда бажарилган ишлар ҳажми қиймати асосида аниқланади
.
Демак, ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш керак!
Узоқ муддатли шартномалар бўйича ҳисоб маълумотлари асосида даромадни бир текис тан олиш тартиби СК 303-моддасида кўрсатилган.
Нималарни тавсия қилиш мумкин?
1. Хатга жавоб бериш керак! СК 303-моддасида назарда тутилган алгоритмга риоя қилинмаётганини тушунтиринг.
2. Барча қурилиш ташкилотлари СК 248-моддаси, СК 242-моддаси ва СК 303-моддаси қоидаларига риоя қилишлари ва ҳар ойда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари шарт!
Ҳисобот даври охирига шартноманинг амалда бажарилиши шартномани бажариш бошланганидан буён қилинган харажатларнинг шартномани бажариш бўйича умумий харажатлар суммасидаги улуш ҳисоби асосида аниқланади:
Улуш = Харажатлар: шартнома (смета) бўйича умумий харажатлар
Ҳисобот даври охирига даромад қилинган харажатлар улуши ва шартнома бўйича умумий даромад суммаси (шартнома нархи) кўпайтмаси сифатида аниқланади. Ушбу шартнома бўйича илгари ҳисобга олинган даромадлар жорий ҳисобот даври учун хизматлар реализациясидан олинган даромадни аниқлашда айирилади.
Жорий ҳисобот даври учун даромад = улуш × шартнома бўйича умумий даромад – олдинги ҳисобот даври учун илгари қабул қилинган даромадлар
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади