Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ижара даромадидан ЖШДСни ким тўлайди – ижарага олувчими ёки ижарага берувчими
2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв. метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича.
Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
Эътибор беринг
Экспертнинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– СК 375-моддасига мувофиқ, жисмоний шахснинг бу даромади мулкий даромадларга киради. Солиқ агентларига тўлов манбаида солиқни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбурияти юклатилган
.
Қуйидагилар солиқ агентлари деб эътироф этилади:
- Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритаётган норезидент юридик шахслар;
- Ўзбекистондаги норезидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари;
- солиқ тўловчининг мулкини ишончли бошқарувчилар.
Тошкент шаҳрида 1–3-зоналарда 1 кв.метр учун 45 минг сўм минимал ставка белгиланган, оширувчи коэффициент – 2 бўлган нотурар жойлар ижараси билан боғлиқ кенг тарқалган вазиятни кўриб чиқамиз.
Мисол:
2025 йилда жисмоний шахс-ижарага берувчи юридик шахсга 100 кв.м. майдонли нотурар жойни кв.м. учун 60 минг сўмдан ижарага беради. Ижара муддати – 12 ой.
Шартнома нархи бозор қийматига мос келади (баҳолаш компанияси 1 кв.м. ни 60 минг сўм деб баҳолаган).
Солиқ солиш мақсадларида ҳар ойда қуйидаги фарқ юзага келади:
(90 минг сўм – 60 минг сўм) х 100 кв.м. = 3 000 минг сўм.
Бу суммадан ЖШДС ҳисоблаймиз:
3 000 минг сўм х 12% = 360 минг сўм.
Натижада, солиққа тортиш мақсадида ижара ставкалари оширилиши туфайли, солиқ жисмоний шахснинг реал даромадидан олинадиган ЖШДС суммасидан 360 минг сўмга ошади. Шунинг учун амалиётда бу масала кўпинча ортиқча тўловни корхона ҳисобидан тўлаш йўли билан ҳал қилинади.
ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига мувофиқ (ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда), буни шартномада солиқ эслатмаси сифатида кўрсатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Бунда қуйидаги вариантлар бўлиши мумкин:
1) 360 минг сўм миқдоридаги ЖШДС суммасини ижарачи – солиқ агенти тўлайди. Бу сумма ижарага берувчи даромадидан ушлаб қолинмайди ва чегирилмайдиган харажатларга киритилади.
2) 360 минг сўм миқдоридаги ЖШДС суммасини ижарачи – солиқ агенти тўлайди ва уни ижара тўловидан ушлаб қолади.
Кўп ҳолларда оширувчи коэффициентлар киритилиши бир квадрат метр ижара қийматини бозор қийматига яқинлаштирди деб ҳисоблайман. Бироқ ижарага берувчи ва ижарачилар ўртасида қўшимча ҳисобланган солиқларни ким тўлаши кераклиги бўйича низолар давом этмоқда. 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон қарорга асосан ижара бўйича табақалаштирилган коэффициентлар энди ижара объектларининг ҳар хил турларини ҳисобга олиши керак. Коэффициентлар қандай ўзгаришини келажак кўрсатади.
Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан батафсил тушунтиришларни кутамиз.
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()