Кўчмас мулкни бузиш учун компенсация олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«Кўчмас мулк объектини бузиш учун бизга компенсация ажратилди. Компания умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Компенсация олиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?»

Саволга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Дилором САИДОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

ҚҚС

ҚҚС солиш объекти реализацияси Ўзбекистон ҳисобланган товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма ҳисобланади . Товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма нима эканлиги СК 239-моддасида аниқланган.

Бинони бузиш — бу реализация эмас, балки кўчмас мулк объектини тугатиш бўлгани сабабли, юридик шахсда ҚҚС солиш объекти юзага келмайди, чунки СК 239-моддаси шартлари бажарилмайди .

Бинони бузиш учун компенсация олиш ҳам товарни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди. Шунинг учун ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Фойда солиғи

Бинони бузиш учун компенсацияга фойда солиғи солиш қисмида экспертнинг икки қарама-қарши фикри мавжуд.

1) Бир фикрга кўра, корхонада АВ чиқиб кетиши содир бўлади ва корхона унинг учун компенсация олади. Бунда СК 298-моддасига мувофиқ, АВ чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) аниқланади, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади .

АВ чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солиш мақсадида турлича бўлиши мумкин.

2) Бошқа экспертлар ҳам АВ таркибида ҳисобга олинган бино чиқиб кетганда, унинг чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) жами даромад таркибига киритилиши билан келишади. Бироқ, уларнинг фикрича, бинони бузиш учун компенсация олиш даромад олиб келмайди. Даромад деб пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф эътироф этилади, у баҳолаш имконияти мавжуд бўлган ҳолда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинади . Компенсация олишдан келадиган нафни баҳолаш эса мумкин эмас. Шунингдек, агар корхонанинг биноси бузиш учун олиб қўйилмаганда, корхона у ерда фаолиятини давом эттириши ва даромад олиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Бинони олиб қўйиш туфайли корхона аксинча потенциал даромадларни йўқотади. Шунинг учун фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари йўқ.

Мажбурий равишда кўчмас мулкни бузишни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олиш ва солиқлар солиш ҳақида қўшимча равишда бу ерда ўқинг >>>

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text207453_kuchmas_mulkni_buzish_uchun_kompensaciya_olishda_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi