Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Қандай статистика ҳисоботларини 18 ва 26 май санасидан кечиктирмай топшириш керак
18 май ҳали узоқ деган хомхаёлга берилмаслик керак... Аслида - байрам, кейин дам олиш кунлари, кейин - бирданига ҳисобот санаси –«бугун иш куни охиригача топшириш керак».
Buxgalter.uz ташкилотларга 18 ва 26 майдан кечиктирмай топширилиши лозим бўлган иккита статистика ҳисоботи ҳақида эслатади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун, Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Сиз статистика ҳисоботининг айнан қайси шаклларини тақдим этишингиз кераклигини билиш учун Миллий статистика қўмитасининг stat.uz сайтида рўйхатдан ўтинг.
1. Бош саҳифанинг горизонтал менюсидан «Интерактив хизматлар» бўлимини танланг.
2. Хизматларнинг чиқиб келадиган менюсидан «Топшириладиган ҳисоботлар рўйхати» бандини танланг.
|
Илова рақами |
Шакл номи ва тақдим этиш муддати |
Ҳисобот номи |
Тақдим этувчилар |
Тақдим этиш муддати |
|
32 |
1-ih shakli |
______ йил апрель ойи учун ходимларнинг касб ва лавозимлари бўйича иш ҳақи тўғрисида ҳисобот |
Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари |
26 майдан кечиктирмай Апрель ойи учун бир марталик |
|
60 |
12-moliya shakli |
Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот |
Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхона ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), тижорат ташкилотлари ҳисобланган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари |
Ҳисобот даври тугаганидан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай* Ойлик |
* Агар статистика ҳисоботини тақдим этиш муддатининг охирги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ҳисоботни тақдим этиш муддатининг охирги куни ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади
.
Эътибор беринг
Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТК 215-моддасига кўра маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади