Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Гап қуйидаги қонунларга мувофиқ суд тартибида белгиланадиган жарималар ҳақида кетмоқда:
- 25.02.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»;
- 30.08.2001 йилдаги 267-II-сон «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарлар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»;
- 06.05.1994 йилдаги 1062-XII-сон «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»;
- 18.09.2006 йилдаги ЎРҚ-51-сон «Фирма номлари тўғрисида»;
- 26.12.1997 йилдаги 543-I-сон «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»;
- 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»;
- 07.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сон «Реклама тўғрисида»;
- 03.11.2022 йилдаги ЎРҚ-800-сон «Стандартлаштириш тўғрисида»;
- 27.02.2023 йилдаги ЎРҚ-819-сон «Техник тартибга солиш тўғрисида»;
- 03.07.2023 йилдаги ЎРҚ-850-сон «Рақобат тўғрисида»;
- 07.08.2024 йилдаги ЎРҚ-940-сон «Энергия тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»;
- 07.08.2024 йилдаги ЎРҚ-939-сон «Электр энергетикаси тўғрисида».
Фоизлар миқдори пул мажбуриятини ёки унинг тегишли қисмини бажариш санасида амал қилаётган МБнинг асосий ставкасига боғлаб белгиланади. Ўз тилакларини ишлаб чиқувчиларга (назарий жиҳатдан) лойиҳани муҳокама қилиш саҳифасида қолдириш мумкин. Ҳақиқатда, бу ҳамиша ҳам амалга ошмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва улар учун жавобгарлик;
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бухгалтерлар учун жавобгарлик чоралари;
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган;
- Жиноий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига (шу жумладан дорихоналар ва умумий овқатланиш) рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинмаслиги учун нима қилиш керак;
- Бухгалтер солиқ текширувларидан аввал ва кейин қўшимча ҳисобланган суммаларни қандай камайтириши мумкин.
![]()