Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар солиқ қарздорлигини ҳисобга олиш ва пеня ҳисоблаш, «умидсиз қарздорлик» ва «ҳуқуқий таъсир чоралари» тушунчаларини белгилаш масалаларига тегишли.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
Муҳим янгиликларни қолдириб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Киритилган ўзгартиришларга кўра:
- СК 16-моддасига – ижро ишини юритиш тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораларига солиқлар ва йиғимлар кирмайди;
- СК 55-моддасига – солиқ қарздорлигининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Мажбуриятлар реестри маълумотларини вақтинча сақлаш ягона электрон базасига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича алоҳида юритилади;
- СК 60-моддасига – умидсиз қарз сифатида мажбуриятлар реестрига киритилган санадан бошлаб 10 йил давомида тўланмаган қарздорлик ҳам тан олинади (суд қарори билан мажбуриятни бекор қилиш, қарздорни банкрот деб топиш, тугатиш, қарздорнинг вафот этиши ёки даъво муддатининг тугашидан ташқари);
- СК 110-моддасига – Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича солиқлар ва йиғимлар қарздорлигига мазкур ижро ҳужжатлари Реестрга киритилган кундан эътиборан пеня ҳисобланмайди.
❖
Бизнес-омбудсман СКга норезидентлар хизматларига солиқ солиш қисмида қандай ўзгартириш киритмоқда.
![]()