Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2025 йил июль ойида қонунчиликка навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради, шунингдек Тошкент ва Тошкент вилоятида юридик шахслар учун совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
1. Импорт қилинган дорилар реализациясининг шартлари аниқлаштириляпти 
1 июлдан:
– импорт қилувчи ташкилотлар бевосита ёки уларнинг расмий дилерлари импорт қилинган дориларни умумий ва чакана савдо субъектларига ЭҲФ асосида реализация қиладилар;
– рақамли маркировкаланган маҳсулот умумий реализациясини фақат нақдсиз шаклда – банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Тавсия:
Мажбурий рақамли маркировкалашга тортиладиган товарларга ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак.
2. Совуқ сув тарифлари оширилмоқда 
1 июлдан "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ томонидан бюджет ва бошқа ташкилотлар учун ичимлик суви тарифлари ҚҚСсиз 15 000 сўм ёки ҚҚС билан 16 800 сўмни ташкил этади. Оқова сув хизматлари учун – ҚҚСсиз 3 000 сўм, ҚҚС билан 3 360 сўм.
"Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти" АЖ томонидан бюджет ва бошқа ташкилотлар учун ичимлик суви тарифлари ҚҚСсиз 8 200 сўм, ҚҚС билан 9 184 сўм ташкил этади. Оқова сув хизматлари учун –ҚҚСсиз 2 400 сўм, ҚҚС билан 2 688 сўм.
Бошқа долзарб тарифларни бизнинг маълумотномамизда кўринг:
3. Пенсия ва нафақалар оширилмоқда 
2025 йил 1 июлдан:
пенсиялар, болалар нафақалари ва моддий ёрдам миқдорлари 10 фоизга ошириляпти:
– ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 918 000 сўм;
– ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
– кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ойлик миқдори:
360 000 сўм – 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун;
275 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун;
165 000 сўм – оиладаги иккинчи фарзанд учун қўшимча;
110 000 сўм – оиладаги учинчи ва ҳар бир кейинги фарзанд учун;
420 000 сўм – кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори.
ПҲБМ ойига 471 000 сўм ташкил этади.
4. ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади 
Ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.
Тавсия:
Имтиёз бекор қилинганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак.
5. Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси модулли меҳмонхоналарни жиҳозлашни рағбатлантиради 
2025 йил 1 июлдан жамғарма маблағлари ҳисобига 2027 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларининг камида 10 модулдан иборат модулли меҳмонхоналарини қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилишдан ташқари) харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир марталик субсидия ажратилади:
– I тоифали модулли меҳмонхоналардаги ҳар бир жой учун 10 млн сўм;
– II тоифали модулли меҳмонхоналардаги ҳар бир жой учун 7 млн сўм;
-- III тоифали модулли меҳмонхоналардаги ҳар бир жой учун 5 млн сўм.
6. Мебель саноатини ривожлантириш чоралари 
2025 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорлар ўз уйларида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришлари мумкин (иш жойини ижарага олиш шарт эмас).
2025 йил 1 июлдан 2027 йил 1 июнгача давлат мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича ахборот тизимларини (CRM, ERP, PLM) жорий этиш харажатларининг 50 фоизини қоплайди (5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда).
7. Давлат тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар учун устамалар 
Давлат тиббиёт муассасаларида шифокорларга (махсус кўникмаларни талаб қиладиган фаолият ва юқори хавф даражасидаги операциялар бўйича) касалликларнинг оғирлик даражаси ва уларни даволашнинг мураккаблигига қараб ойлик лавозим маошининг 25 фоиздан 100 фоизгача устамалар белгиланади.
8. Таълим ташкилотларини ташкил этишнинг янги қоидалари 
2025 йил 1 июлдан ташкил этилаётган янги таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш икки босқичда амалга оширилади:
- биринчи босқичда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва олийдан кейинги таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлаш учун белгиланган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотлари – хабардор қилиш тартибида яратилади;
- иккинчи босқичда таълим ташкилотларининг кадр тайёрлаш таълим дастурлари (касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисослашувлар, курслар)нинг махсус давлат аккредитацияси ўтказилади. Бунда:
1) махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;
2) бу қоидани бузиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш (фаолиятини тўхтатиб туриш) учун асос бўлади.
9. Ветеринария ва фитосанитария соҳасида муҳр ва штамплар бекор қилинади 
Ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларни ёзма рўйхатга олиш (штамп ва муҳр босиш билан) бекор қилинади. Барча тартиботлар электрон шаклда амалга оширилади.
10. Бизнес учун янги мажбуриятларга мораторий эълон қилинади 
2025 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклашни назарда тутувчи НҲҲ қабул қилишга мораторий эълон қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари учун янги ёки амалдаги тартибга солиш воситаларини кучайтирувчи НҲҲларга нисбатан "ягона санадан янги қоидалар" тамойили қўлланилади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади.
2028 йил 1 январгача "Биринчи имконият" тамойили жорий этилади, яъни биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳасида биринчи марта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
11. Давлат функцияларининг бир қисми хусусий секторга топширилади 
Хусусий секторга 11 та функция топширилади:
1) риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш;
2) баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш;
3) суд бошқарувчисининг малака гувоҳномасини бериш;
4) баҳоловчиларга тоифа бериш;
5) ҳисоблагичларни текшириш;
6) карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) фаолияти;
7) гид (гид-таржимон), экскурсовод ва инструктор-йўлбошчига малака сертификатини бериш;
8) тиббий ташкилотларни аккредитациялаш;
9) якка тартибдаги турар жой уйларини қуриш ва реконструкция қилиш устидан назорат;
10) кичик габаритли нотурар жой биноларни ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш устидан назорат;
11) Ўзбекистонга олиб кирилаётган "М" ва "N" тоифаларидаги янги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификациялаш.
12. Улушдорларни ҳимоя қилишнинг янги чоралари 
1 июлдан қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар (қурувчилар) объектларни қуришда улушли иштирок асосида улушдорлар маблағларини фақат кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтган объектни қуришда улушли иштирок бўйича нотариал тасдиқланган шартнома асосида жалб қиладилар.
![]()