Маданий мерос объектларини ким ва нима учун ижарага олиши мумкин

preview

ҚҲТБТда 24 июлга қадар «Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни ижарага бериш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда (ID 6607). Ҳужжат тарихий ва маданий объектларни бизнес мақсадлари учун узоқ муддатли ижарага беришни назарда тутади.

Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчиси – Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги. Унинг мақсади «моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни сақлаш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, давлат бюджетига юкни камайтириш» ва бошқа мақсадлар учун ресурсларни тўплашдан иборат.

Бунинг учун моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудлар юридик ва жисмоний шахсларга «E-auksion» орқали ижарага берилиши кўзда тутилган. Бунда ижарачилар ушбу объектларни ободонлаштириш ва тегишли ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олиши керак бўлади.

 

Моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни ижарага бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

1) маданий мерос объектлари – тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва ёдгорликлар;

2) маданий мерос объектларини ижарага бериш шартномаси 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилади. Ижарага олувчи томонидан ижара шартномаси шартлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ижара муддати 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

3) 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериладиган фаолият турлари:

  • савдо;
  • эсдалик совғалари ва қўлда ясалган буюмларни сотиш;
  • компьютер, нусха кўчириш ва интернет хизматларини кўрсатиш;
  • фото, видео ва экскурсия хизматларини кўрсатиш.

4) объектни 5 йилдан 30 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш узоқ муддатли ижара ҳисобланади. Инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган тақдирда, ҳудудида туристик инфратузилма объектлари, шу жумладан турар жой бинолари жойлаштириладиган ёки қуриладиган объект узоқ муддатли ижарага (фойдаланишга) берилиши мумкин.

Мумкин бўлган фаолият турлари:

  • эсдалик совғалари ва қўлда ясалган буюмларни сотиш;
  • компьютер, нусха кўчириш ва интернет хизматларини кўрсатиш;
  • фото, видео ва экскурсия хизматларини кўрсатиш;
  • фотосалонлар;
  • кўргазма заллари;
  • меҳмонхоналар;
  • алкоголли маҳсулотлар реализация қилинмайдиган умумий овқатланиш корхоналари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар);
  • ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикувчилик, қўлда тўқиш, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, сувенирлар ясаш), бадиий-ижодий устахоналар;
  • тижорат фаолияти (алкоголли маҳсулотларни сотишдан ташқари);
  • офислар, агентликлар, туристик бюролар офислари;
  • кинотеатрлар;
  • банклар, почта алоқаси пунктлари, авиа ва темир йўл кассалари, маиший техникага хизмат кўрсатиш пунктлари;
  • Мода студиялари, гўзаллик салонлари, шоу-румлар;
  • кутубхоналар, конференция заллари, музейлар, болалар клублари, ўқув курслари;

5) ижарага олувчига маданий мерос объектида ва унинг доирасидаги ер участкасида:

  • бинолар ва иншоотлар, шу жумладан ер ости иншоотлари қуриш (енгил конструкциялардан ташқари);
  • кўнгилочар муассасалар (тунги клублар, СПА-салонлар) фаолиятини ташкил этиш;
  • спиртли ичимликлар ва ҳайвон териларини сотиш;
  • юкларни ташиш учун мўлжалланган воситалар (контейнерлар) ёки вақтинчалик омборларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш;
  • тақиқланган фаолиятни амалга ошириш.

 

Ҳужжат 24 июлгача муҳокама қилинади. Унга оид фикр-мулоҳазаларингизни ҚҲТБТдаги лойиҳа саҳифасида ёки бизнинг Телеграм-каналимизда қолдиришингиз мумкин.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text209381_madaniy_meros_obektlarini_kim_va_nima_uchun_ijaraga_olishi_mumkin