Август ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Август ойида айрим ташкилотлар 2025 йил июль ойи статистикаси бўйича ҳисобот бериши керак. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Ташкилотингиз қандай статистика ҳисобот шаклларини топшириши кераклигини билиш учун Миллий статистика қўмитасининг stat.uz сайтига киринг. Бош саҳифада "Интерактив хизматлар" бўлимини, сўнгра очилувчи менюдан "Топшириладиган ҳисоботлар рўйхати"ни танланг. Текшириш учун ташкилот СТИРини киритиш керак.

Ёки ташкилотингиз август ойида статистик ҳисобот топшириши кераклигини текшириш учун ушбу жадвалдан фойдаланинг:

 

Илова рақами

Статистика ҳисобот шакли

Ҳисобот номи

Ким топширади

Ҳисобот даври ва топшириш муддатлари

60

12-moliya shakli – ойлик

Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот

1. Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

2. Юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари

2025 йил июль ойи учун – 18 августдан кечиктирмай

64

12-korxona shakli – ойлик

Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот

1. Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари);

2. Юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари;

3. Нотижорат ташкилотлари

2025 йил июль ойи учун – 5 августдан кечиктирмай

64/1

12 korxona (savdo) (12 korxona shakliga ilova) –ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисоботи

Улгуржи, чакана савдо фаолияти ва овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи ҳудудий-алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари)

2025 йил июль ойи учун – 5 августдан кечиктирмай

64/3

12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) –ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот

Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ва нотижорат ташкилотлари

2025 йил июль ойи учун – 5 августдан кечиктирмай

19

3-don shakli – йилига 3 марта тақдим этилади

Донли экинлар ҳосили тўғрисида ҳисобот

Дон тайёрлаш ташкилотлари

1 август ҳолатига кўра – 5 августдан кечикмай

64/2

12 korxona (sanoat) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳисоботи

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

2025 йил июль ойи учун – 6 августдан кечиктирмай

Эслатиб ўтамиз

Кичик тадбиркорлик субъектлари ойлик статистика ҳисоботларини тақдим этмайдилар, фақат йиллик ҳисоботларни тақдим этадилар. Бироқ, агар улар Миллий статистика қўмитаси томонидан тузиладиган рўйхатга киритилган бўлса, ҳар чоракда ўтказиладиган танланма кузатувларда иштирок этишлари шарт .

 

Статистика ҳисоботини топширмаганлик ёки муддатларни ўтказиб юборганлик учун жавобгарлик

Агар статистика ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаса, кечиктириб юборилса ёки нотўғри маълумотларни ўз ичига олса, ташкилотнинг мансабдор шахси МЖТКнинг 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда жарима миқдори БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача. 2025 йил 1 августдан бошлаб амалда бўлган БҲМнинг янги миқдорини ҳисобга олган ҳолда 2 884 000 – 4 120 000 сўмни ташкил этади.

Эътибор беринг

Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган бўлсалар ва уни аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлсалар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилмайди, бошланган иш эса тугатилиши лозим 

 

Ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, янада оғирроқ – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади. Пул кўринишида 1 августдан бошлаб бу 4 120 000 – 6 180 000 сўмни ташкил этади.

 

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text209751_avgust_oyida_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak