Сентябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Сентябрь ойида айрим ташкилотлар 2025 йил август ойи учун статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эслатди.

Тафсилотлар — buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Teлeграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботи шаклларини топшириши кераклигини Миллий статистика қўмитасининг stat.uz сайтидан билиб олиш мумкин. Ҳисоботлар рўйхати одатда йил охирида — келгуси йил учун тасдиқланади ва эълон қилинади.

Бош саҳифада «Интерактив хизматлар» бўлимини танланг, сўнгра очиладиган менюда — «Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати»ни танланг. Текшириш учун ташкилотнинг СТИРини кирититш керак.

Шунингдек, жадвалимиздан фойдаланишингиз мумкин. Биз унда ташкилотлар сентябрь ойида топширадиган 2025 йил август ойи учун барча статистика ҳисоботларини кўрсатдик:

Илова рақами

Статистика ҳисоботи шакли

Ҳисобот номи

Ким топширади

Ҳисобот даври ва топшириш муддатлари

8 1-sanoat (paxta) shakli – йиллик _____ йил ҳосилидаги пахта-хом ашёсини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот Пахта тозалаш заводлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлар ташкилотчилари 2024 йил учун – 20 сентябрдан кечиктирмай

60

12-moliya shakli – ойлик

Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот

1. Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

2. Юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари

2025 йил август ойи учун –
18 сентябрдан кечиктирмай

64

12-korxona shakli – ойлик

Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот

1. Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари);

2. Юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари;

3. Нотижорат ташкилотлари

2025 йил август ойи учун –
5 сентябрдан кечиктирмай

64/1

12 korxona (savdo) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисоботи

Улгуржи, чакана савдо фаолияти ва овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари)

2025 йил август ойи учун –
5 сентябрдан кечиктирмай

64/2

12 korxona (sanoat) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

2025 йил август ойи учун –
6 сентябрдан кечиктирмай

64/3

12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик

Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот

Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ва нотижорат ташкилотлари

2025 йил август ойи учун –
5 сентябрдан кечиктирмай

 

Статистика ҳисоботи топширилмаса ёки муддати ўтказиб юборилса, нима бўлади

Агар статистика ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаса, кечиктириб юборилса ёки нотўғри маълумотларни ўз ичига олса, ташкилотнинг мансабдор шахси МЖТК 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда жарима миқдори БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригачани (2 884 000 – 4 120 000 сўм) ташкил этади.

Эътибор беринг

Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган бўлсалар ва аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлсалар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилмайди, бошланган иш эса тугатилиши лозим .

 

Ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, янада оғирроқ – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4 120 000–6 180 000 сўм) жаримага сабаб бўлади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text210245_sentyabr_oyida_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak