Импорт қилишда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

Корхона Ўзбекистон норезидентларига воситачилик хизматлари кўрсатиб, уларнинг товарларини комиссия шартномалари бўйича реализация қилмоқда.

Ушбу вазият бўйича солиқ оқибатлари – buxgalter.uz шарҳида:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналига обуна бўлинг.

 

Агар воситачи (комиссионер, вакил) – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, унинг воситачилик хизматлари кўрсатишдан олган даромади мукофот суммасидир. Ушбу даромад айланма солиғи солинадиган объект бўлган жами даромад таркибига киритилади. Воситачилик хизматлари бўйича солиқ ставкаси – 4%.

Бунда:

  • комиссия (топшириқ) шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ базаси товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида камайтирилади;
  • товарларнинг импорт қилувчи харидор (учинчи шахс) ҳисобланади, чунки айланмадан олинадиган солиқ Ўзбекистон божхона чегараси орқали товарларни олиб киритувчи (импорт қилувчи) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Масалан, воситачининг комиссия мукофоти (айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси) – 120 млн сўм. Бутун импорт товари партияси бир харидорга реализация қилинган. Бунда корхона харидор (импорт қилувчи) номига келган товарларни импорт қилишда божхона тўловларини тўлаган – 48 млн сўм.

Корхона солиқ базасини тўланган божхона тўловларининг бутун суммасига – 48 млн сўмга камайтиришга ҳақли. Солиқ базаси 72 млн сўмни ташкил этади (120 – 48).

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилари учун солиқ оқибатлари мураккаброқ, экспертлар уларни тавсияда батафсил баён этишган > > >

Жумладан унда қуйидаги саволлар батафсил ёритилган:

  • норезидентлар билан воситачилик битимларини ҳужжатли расмийлаштириш;
  • бундай операцияларнинг божхона расмийлаштируви;
  • ташқи савдо контрактлари бўйича курс фарқларини ҳисобга олиш.

Бу ерда воситачи учун тайёр ҳужжат шаблонлари ва расмийлаштириш бўйича кўрсатмалар мавжуд:

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text210392_import_qilishda_vositachida_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi