Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Электрон тижорат учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаш керак
Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси товарларни: а) сайт ва мобиль илова орқали; б) ЎзРТХБ орқали; в) Давлат харидлари электрон тизими (xt-xarid.uz) орқали реализация қилади.
2025 йилда ҳисобот топширишда у электрон тижорат учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаши керак?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Telegram каналимизга обуна бўлинг.
– ЎзРТХБ ва Давлат харидлари электрон тизими орқали товарлар реализацияси электрон тижоратга тааллуқли эмас.
Сайт ва мобиль илова орқали товарлар реализациясига доир:
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловада «Товарлар (хизматлар) реализациясидан даромад (021-026-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан фаолият турлари бўйича» қаторида «Электрон тижорат» фаолият турини кўрсатинг.
Шундан сўнг Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 070-сатри «Фойда солиғининг белгиланган ставкаси, фоизда»да автоматик равишда солиқ ставкаси – 10% акс этади.
Бу ҳақда интернет-савдо (электрон тижорат)да ҳисоб юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги тавсияда батафсилроқ ўқинг.
Хусусан, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишдан ташқари, у ерда электрон тижоратда экспортнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил кўриб чиқилган.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()