Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тўғрисидаги Низомда нима ўзгарди
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом актуаллаштирилди.
Эслатиб ўтамиз: ҳужжат ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан операцияларни ҳисобга олишни тартибга солади, лекин истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар тартиби ва шартнома шартлари тўғрисидаги нормаларни ҳам ўз ичига олади. Тафсилотлар - buxgalter.uz сайтида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналга обуна бўлинг.
Агар илгари Низомда фақат «истеъмолчилар – юридик шахслар» ҳақида гап борган бўлса, энди кенгроқ таъриф ишлатилади: «барча истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари)». Шундай қилиб, Низом нормалари нафақат юридик шахсларга, балки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга ҳам тегишли бўлади.
Қолган ўзгаришлар Низомни амалдаги нормаларга мувофиқлаштиради ва моҳиятан ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Тадбиркорлик субъектлари билан ҳисоб-китоблар тартибини эслатиб ўтамиз:
Маиший бўлмаган истеъмолчилар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоблар тартиби
- Шартнома асоси
Барча ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича электр таъминоти шартномаси асосида олиб борилади.
- Солиштириш далолатномаси
Электр энергияси истеъмолчилари ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (ҲЭТК) билан биргаликда фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини ҳар ойлик ҳисоблаш даври тугаганидан кейин – ҳар ойнинг 5-санасигача тузадилар.
- Ҳисобварақ-фактура
Ҳисоблаш даври якуни бўйича ҲЭТК истеъмолчига СК 47-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактура беради.
Агар юридик шахснинг турли тариф гуруҳларига мансуб бир нечта объектлари мавжуд бўлса, шифрни очиш билан биттагина умумий ҳисобварақ-фактура берилади.
- Бўнак тўловлар
Электр энергияси фақат тегишли ой учун етказиб бериш шартномасида назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматидан белгиланган миқдордаги бўнак тўловлар киритилгандан кейингина етказиб берилади.
ЭНҲОАТ тизимига уланган ҳисобга олиш асбоблари бўлган истеъмолчиларга электр энергияси фақат киритилган олдиндан тўлов доирасида берилади.
- Истеъмол ҳажмини аниқлаш
Электр энергияси ҳажми электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭНҲОАТ) томонидан қайд этилган ҳисобга олиш асбоблари маълумотлари ёки истеъмолчи тақдим этган электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича аниқланади.
Юридик шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш учун асос истеъмолчи томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига шахсан, факс, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган белгиланган шаклдаги электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот ҳисобланади.
- Шартнома ҳажмини ошириб юбориш
Электр энергияси истеъмолини шартнома ҳажмидан 20% ва ундан кўп ошириб юборилганда, кўрсатилган ҳажмдан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун тарифга 1,2 коэффициент билан тўлов олинади.
Бу норма шундай кўринишда 2024 йил декабрдан бери амалда
.
Масалан, агар шартномада 250 минг кВт/соат назарда тутилган бўлса, сарф эса 300 минг кВт (250 × 120%)дан ошиб кетган бўлса, 250 минг кВт/соатдан ортиқ истеъмол ҳажми ошириб қўйилган тариф бўйича ҳисобланади. Агар сиз 300 минг кВт/соат ҳажмига сиғдирган бўлсангиз, бутун истеъмол қилинган ҳажм базавий тариф бўйича ҳисобланади.
- Қарздорлик
Агар истеъмолчида қарзлар (электр энергияси тўлаш, реактив энергияни компенсация қилиш учун тарифга устамалар, ноқонуний истеъмол учун қайта ҳисоб-китоблар, истеъмолчи томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилган билан солиштирганда қувват коэффициенти қийматини пасайтиргани учун ҳисобланган суммалар ёки жарималар бўйича) мавжуд бўлса, ҳар қандай ўтказилган маблағлар биринчи навбатда қарзини тўлашга йўналтирилади. Бундай тўловлар бўнак тўлови (олдиндан тўлов) сифатида ҳисобга олинмайди.
Истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилади (махсус тартибда электр энергияси етказиб берилаётган истеъмолчилардан ташқари). Шу билан бирга ҲЭТК истеъмолчининг шахсий ҳисобварағи маълумотлари асосида (маиший истеъмолчилардан ташқари) хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳисоблаш ойида етказиб берилган электр энергияси суммасига, амалга оширилган тўловлар суммасини айириб ташлагандан кейинги миқдорга акцепт билан тўлов талаби беради.
- Жарималар
Жарималар бўйича ҲЭТК алоҳида ҳисоб юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устун билан акс эттиради ва улар бўйича алоҳида тўлов талабларини беради.
Buxgalter.uz тавсия этади
Гиляра ТЕМИРЬЯНОВА тайёрлади