Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқди. Қарор лойиҳаси 2 октябрга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кунидан кучга киради. У хусусан, қуйидаги ўзгартиришларни назарда тутади:
- Низомнинг 4-банди «а» кичик бандининг янги таҳрири:
|
Амалдаги таҳрири |
Таклиф этилаётган таҳрири |
|
4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киради: а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар, бундан алкоголь ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно; |
4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киради: а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек ушбу банднинг "д" кичик банди қоидалари қўлланиладиган, таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки тамли-хушбўй моддалар мавжуд бўлган ва истеъмол қадоқига қадоқланган ичимликлар, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар, мотор мойини ишлаб чиқарувчи корхоналар, бундан алкоголь ва пиво ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно; |
- Низомнинг 4-банди «б» кичик бандига қўшимча: «шунингдек мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар»;
- Низомнинг 4-банди «в» кичик бандига қўшимча: «Ўзкимёсаноат» АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар»;
- Низомнинг 4-банди «д» кичик бандининг янги таҳрири:
|
Амалдаги таҳрири |
Таклиф этилаётган таҳрири |
|
д) юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни реализация қилишдан соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича БҲМнинг 735 минг бараваридан юқори ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича кўрсатилган миқдорни ошиб, ходимларнинг ўртача йиллик сони 10 нафардан кам бўлмаган, бундан пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар мустасно; |
д) пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналардан ташқари, маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни реализация қилишдан тушуми навбатдаги 12 ойлик давр якуни бўйича 500 млрд сўмдан ошиб, ишчиларнинг ўртача йиллик сони камида 100 нафар бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари); |
Шунингдек низомнинг 4-бандига қуйидаги нормалар қўшилади:
- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 37-моддаси 3-қисми 1 ва 3-бандларига мувофиқ йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар томонидан ташкил этилган ўзаро боғлиқ шахслар ҳам йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади, бундан бюджет ташкилотлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва айланмадан солиқ тўловчи корхоналар мустасно.
- 2026 йил 1 январдан бошлаб йиллик даромади 20 млрд сўмдан юқори бўлган жисмоний шахсларнинг солиқ маъмурчилиги йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспексиясида юритилади. Уларнинг рўйхати солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида шаклланади ва уни йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспексиясига ўтказиш Солиқ қўмитасининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()