Импорт автомобилларининг экологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш тартибида нима ўзгарди

preview

20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган йўловчи ва юк ташиш учун мўлжалланган янги ғилдиракли транспорт воситаларининг («М» ва «N» тоифалари) экологик сертификатлаш тартиби бекор қилинди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Миллий қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

19.09.2025 йилдаги 597-сон ВМҚга мувофиқ олиб кириладиган «М» ва «N» тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик талабларга мувофиқлиги муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент бўйича баҳоланади.

Бунда электр двигатели билан жиҳозланган транспорт воситалари баҳоланмайди (ички ёнув двигатели ҳамда электр двигатель билан ҳаракатланувчилардан ташқари).

Техник регламент қуйидаги нормалар билан тўлдирилди:

  • «Вақтинча олиб кириш» ва «эркин муомала учун чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштиришда фойдаланиш ва реализация қилиш мақсадида «М» ва «N» тоифалари ғилдиракли транспорт воситаларининг «Евро-4» ва ундан юқори экологик синфлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш доирасида транспорт воситаларига – аризага илова қилинган ҳужжатларни тан олиш йўли билан;

транспорт воситаси турини маъқуллаш доирасида – республикада аккредитациядан ўтган синов лабораторияси ёрдамида ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган ташланма меъёрларини таҳлил қилиш йўли билан ёки – лаборатория бўлмаса, аризага илова қилинган ҳужжатларни тан олиш йўли билан.

 

Ариза бериш субъекти сертификатлаш органига қуйидаги ҳужжатлар ёки улардан биридан тақдим этиши керак:

1) «М» ва «N» тоифалари транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда «Евро-4» экологик тоифаси талабларидан паст бўлган ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш қонунчилик ҳужжати билан тақиқланганлиги (транспорт воситаси ишлаб чиқарилган пайтда) тўғрисида тасдиқнома;

2) «М» ва «N» тоифалари ғилдиракли транспорт воситалари «Евро-4» экологик тоифа талабларидан пастроқ эмаслиги тўғрисида ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг расмий хати;

3) ушбу фактни тасдиқловчи бошқа техник ҳужжатлар.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text210696_import_avtomobillarining_ekologik_talablarga_muvofiqligini_baholash_tartibida_nima_uzgardi