Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми
Шундай ҳолат юз бериши мумкинки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочингиз ишни бажариш учун бошқа ҳудудга ёки ҳатто чет элга бориши керак бўлади. Ташкилот бундай сафарни қандай расмийлаштириши керак? Биринчи қарашда ечим равшан – хизмат сафарини расмийлаштириш. Аммо бу – қўшимча ҳисоблаб чиқаришларга олиб келиши мумкин бўлган хатодир.
Келинг, тушунишга ҳаракат қилайлик:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Бу бизнес учун нима учун муҳим
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ижрочилар сафарини расмийлаштиришдаги хатолар қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
- солиқ органлари билан низолар;
- ЖШДС, ижтимоий солиқ ва фойда солиғини қўшимча ҳисоблаб чиқариш;
- фуқаролик-ҳуқуқий шартномасининг меҳнат шартномасига қайта малакаланиш хавфи.
Натижада олдини олиш мумкин бўлган жарималар ва қўшимча харажатлар олиш мумкин.
Қонунчиликда нима белгиланган
Меҳнат кодексига кўра хизмат сафари – бу иш берувчи буйруғи бўйича ходимнинг сафари
. Ходим эса фақат меҳнат шартномаси тузган шахс деб эътироф этилади
.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат, пулга хизмат кўрсатиш) бўйича ижрочи – ходим эмас, шунинг учун унга нисбатан хизмат сафари тўғрисидаги меъёрлар қўлланилмайди.
Аммо шунинг билан бирга, пудрат шартномаси бўйича муҳандис бошқа вилоятда техниканинг монтажи ёки таъмирини ўтказиши керак бўлиши мумкин. Ёки компания раҳбари чет элга иш сафарида ўзига ҳамроҳлик қилиши учун таржимон билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган.
Бу ерда Фуқаролик кодексига таянамиз:
- ФК 703-м. – буюртмачи ижрочи хизматлари учун тўлашни ўз зиммасига олади;
- ФК 636-м. – шартнома нархи ижрочи харажатларини қоплашни ва унга тегишли мукофотни ўз ичига олади;
- ФК 645-м. – буюртмачи пудрат шартномасида назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда пудратчига ишни бажаришда кўмаклашишни ўз зиммасига олади;
- ФК 354-м. – фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндир.
Хулоса: фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориб бўлмайди. Аммо унинг сафар харажатларини шартномани тўғри расмийлаштириш ва Фуқаролик ҳамда Солиқ кодекслари талабларини ҳисобга олган ҳолда бошқа йўллар билан қоплаш мумкин.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочига сафар харажатларини қандай қоплаш мумкин
Харажатларни тўлашнинг уч усули мавжуд:
1) мукофот суммасига киритиш;
2) тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича алоҳида қоплаш;
3) чипталар, меҳмонхона ва бошқа харажатларни тўғридан-тўғри тўлаш.
Агар харажатлар алоҳида қопланадиган бўлса, шартномада қопланадиган харажатлар рўйхати ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш шартини назарда тутинг. Айтганча, буюртмачи шартномада қоплашнинг чекланган миқдорини қайд этиши мумкин.
Бухгалтер учун текширув рўйхати
- Шартномада харажатларни қоплаш тўғрисидаги банд мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар бўлмаса – албатта қўшимча битимни расмийлаштиринг.
- Шартномада назарда тутилган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатларни (чеклар, чипталар) олишингизни таъминланг.
- Солиқ оқибатларини ҳисобга олинг.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочига сафар харажатларини қоплашнинг қайси усули компания учун фойдалироқлиги ва солиқ солиш тўғрисида батафсил тавсияда ўқинг:
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()