Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилгандан кейин бухгалтерлар бир хил муаммога – долзарб кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш муаммосига биринчи марта дуч келмаяптилар. Масалан, 2025 йилда ошириш август ойида бўлди, солиқ органларининг ахборот тизимлари эса октябрь ойида (!) ҳали ҳам тўлиқ қайта қурилмаган. Бечора бухгалтер эса саросимага тушади - унга «автокамерал» тизими моддий ёрдам бўйича қўшимча тўловдаги фарққа оширишни ҳисобга олмаган ҳолда ЖШДСни қўшиб ёзмоқда, чунки тизим формулаларида эски МҲТЭКМ киритилган. Инспектор эса телефонни ҳар доим ҳам кўтармаяпти.
Бу вазиятда нима қилиш керак?
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқчиларнинг ўзлари «бир неча кун кутинг, чунки янги МҲТЭКМ бўйича база янгиланиши керак» деб маслаҳат беришади.
Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳ берди:
– Ҳақиқатда, солиқ тўловчи ўз вақтида янги ошириб белгиланган МҲТЭКМни қўллаганда, ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими эса эски МҲТЭКМдан фойдаланишда давом этганда, хато юзага келади. Янги солиқ солинмайдиган лимит эскисидан юқори бўлгани учун, тизим ошишни кўради ва автоматик равишда фарққа ЖШДСни қўшимча ҳисоблайди.
Агар бундай хат-хабарнома олган бўлсангиз, 10 кун ичида аниқланган тафовутлар асосномасини тақдим этинг
. Ва унда ўз ҳисобларингизни келтиринг. Жавобнинг тайёр намунаси тавсияда мавжуд:
Асосномада қуйидагиларни ёзинг: «Камерал таҳлил чоғида дастур барча тўловлар учун долзарб бўлмаган МҲТЭКМ миқдорини автоматик қўллади, натижада ЖШДС бўйича ошириб кўрсатилган қўшимча ҳисоблаш акс этди. Қўлланилаётган формулага тузатиш киритиш зарур деб ҳисоблаймиз. Шуни инобатга олишингизни сўраймизки, имтиёз ҳисобланиши моддий ёрдам тўланган пайтда амалдаги МҲТЭКМ миқдорига асосланиши, кейинчалик умумий суммани солиқ даври якунига кўра 4,22 МҲТЭКМ лимити билан таққосланиши керак».
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади