Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ген-модификацияланган организмларни (ГМО) ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ГМО, хомашё ва трансёғлардан фойдаланишни тақиқлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси ҚҲТБТда 1 ноябрга қадар муҳокама қилинади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
- таркибида ГМО ва трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи бўлган, республикага олиб кириладиган ва сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан қатъий давлат назоратини ўрнатиш;
- бундай маҳсулотларни импорт қилиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва чеклаш чоралари;
- таркибида бундай компонентлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар рўйхатига киритиш;
- Ген-модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашё, трансёғлар билан ифлосланиш хавфи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат харидлари;
- таркибида ГМО ва ГМО учун хомашё, трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқлаш ёки рухсат этилган меъёрларни белгилаш.
Лойиҳага овоз бериш ва у бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни бу ерда қолдиришингиз мумкин > > >
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()