Ўзбекистонда йўлдош интернет операторлари 5 йилга солиқлардан озод қилинади

preview

Президентнинг 21.10.2025 йилдаги ПҚ-313-сон қарори билан йўлдош алоқа тизимини жорий этиш бўйича фаолият талаблари белгиланди. Шунингдек –  йўлдошли интернет операторлари учун солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари белгиланди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш бўйича фаолиятнинг асосий талаблари:

1) радиочастоталарни ажратиш ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш;

2) Ўзбекистон ҳудудида юридик шахс ташкил этиш ёки маҳаллий телекоммуникация оператори билан ҳамкорлик қилиш;

3) Ўзбекистонда марказий ер станцияси (Gateway) қурилиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

4) республика ҳудудида фойдаланувчи маълумотларини сақлаш.

 

Имтиёзлар ва преференциялар

2026 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ўрта ва қуйи орбитал йўлдош алоқа тармоқларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳалар доирасида:

  • телекоммуникация операторларининг йўлдош алоқа тармоқларига тегишли асбоб-ускуналар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича – тендер савдолари ўтказмасдан амалга оширилади;
  • импорт қилинадиган ускуналар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
  • телекоммуникация операторлари ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқлари томонидан радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловдан озод қилинади (йўлдошдан якуний фойдаланувчи қурилмасига ва  йўлдошдан бевосита мобил алоқа терминалига кўчма йўлдош алоқа тармоғида, шунингдек, автомобиль ва поездлардаги кўчма ер станцияси тизимларига тўғридан-тўғри уланишни ташкил этиш билан боғлиқ тўловлар бундан мустасно);
  • йўлдош алоқа тизими орқали йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан тақдим этиладиган хизматлар ҚҚСдан озод қилинади;
  • марказий ер станциялари, терминаллар ва сунъий йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа фаол қурилмалари жойлашган телекоммуникация иншоотлари ва уларнинг ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади;
  • йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғидан озод қилинади.

Эътибор беринг

ПҚ-313-сон билан СКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш учун 3 ой вақт ажратилди.

 

2030 йил 31 декабргача йўлдош алоқаси тармоқларига эга телекоммуникация операторларига йўлдош алоқаси хизматларини жорий этиш учун лицензия олинган санадан бошлаб 6 ой давомида қуйидагиларга рухсат берилди:

1) марказий ер станциялари ва терминал майдончаларида «fast-track» усулида лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

2) радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш, Ўзбекистонга олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсатномаларни, шунингдек телекоммуникация воситалари ва иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини ва улардан фойдаланишга рухсатномаларни расмийлаштириш – бир вақтнинг ўзида телекоммуникация хизматларини кўрсатган ҳолда иккита талабни бажариш шарти билан:

– Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этиш ёки маҳаллий оператор билан ҳамкорлик қилиш;

– Ўзбекистонда фойдаланувчи маълумотларини сақлаш.

 

Сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун имтиёзлар

Сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантираётган инвесторлар учун ҳам қулай шароитлар яратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Дастлабки имтиёзлар Қорақалпоғистонда берилади. 100 млн АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган инвесторларга ушбу соҳада:

  • электр энергияси тарифи 1 кВт/соат учун 5 центгача пасайтирилади,
  • IT -парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзларни тақдим этади;
  • олиб кириладиган ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text211304_uzbekistonda_suniy_yuldosh_internet_operatorlari_5_yilga_soliqlardan_ozod_qilinadi