Тўғри текширилган контрагент ҚҚСни тўламаса, сизни жазолашадими?

preview

Вазият мантиққа зид, бироқ – ҳа, амалда солиқ органлари тузилган битимдан кейин бир неча йил ўтгач (ва контрагент уни тузиш пайтида текширилган ва ҳар жиҳатдан тоза бўлганида), агар сиз ушбу битим бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга рози бўлган бўлсангиз, айнан сизни жазолайдилар.

Бундай масалалар бўйича суд қарорлари ҳам шундан далолат беради.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Мана бундай вазиятнинг яққол мисоли, бухгалтерия гуруҳларидан бирида корхона бош бухгалтери шикоят қилади:

«Менда ҳозир камерал текширув кетяпти, 2023-2025 йиллар учун ҚҚС текширилмоқда. Менга 2023 йил ноябрь ойида контрагентим ҚҚСни тўламаган, деган эътироз билдирилмоқда. Мен эса солиқни ҳисобга олгандим. 2 йилдан кейин бу эътироз тўғрими? Солиқчининг айтишича, ўша фирмага нисбатан жиноий иш очилган, ҳақиқатан ҳам у нималарнидир тўламаган. Шу билан бирга, 2024 йилда ҚҚС бўйича камерал текширув ўтказдик ва бизга 2023 йил учун «ҳаммаси яхши» эканлигини айтишди. Менимча, бу фирма яқинда қарздорга айланган, унга қарши иш очилган, у ҳозирда фаол эмас ва улар кўр-кўрона тарзда ҚҚСни қайтармоқчи. Мана энди орадан 2 йил ўтиб, солиқ идораси мендан икки йил олдинги ҳисоботни қайта топширишимни талаб қилмоқда....»


Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:

– Мен судда кўриб чиқилган шунга ўхшаш вазиятни биламан. 2022 йилда ДСҚ томонидан 681 млн сўм ҚҚС қўшимча ҳисобланган. «А» МЧЖ, буни корхона «Б» МЧЖ билан сохта (кўзбўямачилик) деб таснифланган битимлар бўйича асоссиз солиқ имтиёзига эга бўлганлиги билан асослайди.

Бунда:

  • «Б» МЧЖ билан тузилган пудрат шартномалари ҳақиқий иқтисодий мазмунга мос келди. Ишлар амалда бажарилган ва тасдиқланган;
  • битимларни тузиш ва ижро этиш пайтида (2019-2020 йиллар) контрагент ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Унинг гувоҳномаси фақат 25.01.2021 йилдан бекор қилинган;
  • «А» МЧЖ контрагентнинг фаол ҳолатини ва унинг фаолиятининг бошқа жиҳатларини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик кўрсатди.

Ишни судда кўриб чиқиш натижалари қуйидагича. Дастлаб Тошкент туманлараро маъмурий судининг қарори билан ДСҚнинг ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори низоли сумма қисмида ҳақиқий эмас деб топилган.

Тошкент шаҳар ДСБ суднинг ушбу қарори устидан белгиланган муддатларда (апелляция учун бир ойлик муддат, кассация учун 6 ойлик муддат) шикоят қилмаган. ИПКнинг 15-моддаси ва МЖтКнинг 16-моддасига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари учун мажбурийдир ва ижро этилиши лозим. 

Шунга қарамай, кейинроқ Тошкент туманлараро иқтисодий суди маъмурий суднинг амалдаги қарорини эътиборсиз қолдириб, ДСҚнинг худди шу миқдордаги ҚҚСни ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирди.

Хулосалар:

Ҳозир суд ишларини юритиш масалаларини муҳокама қилмаймиз, ҳозирги вазиятда мен учун асосий савол – зарур эҳтиёткорлик тушунчасининг моҳияти нимадан иборат?

Агар:

1) корхона битим тузишдан олдин контрагентни лозим даражада текширган ва бунинг ҳужжатли тасдиғига эга бўлса;

2) ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги, тасдиқланганлиги ва тузилган шартномалар шартларига мувофиқлиги тасдиқланган ҳолатда, ундан ўз контрагентининг бошқарув органи бўлмаса-да, корхона уни назорат қилишда давом этишини ва унинг ҳаракатлари учун молиявий жавобгар бўлишини талаб қилиш тўғрими? Кўриб чиқилаётган ҳолат солиқ тўловчисининг имконияти ва мажбурияти бўлмаган ҳолда, унинг зиммасига бундай масъулиятни юклашнинг яққол кўриниши эмасми?

Ўйлайманки, қонунга итоаткор солиқ тўловчига нимадир қўшиб ёзиш ва тўғри ва ўз вақтида шакллантирилган ҳисоботни қайта топширишни талаб қилиш нотўғри. Ҳуқуқбузар ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши ва бюджетга етказилган зарарни қоплаши керак.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text211638_tugri_tekshirilgan_kontragent_qqsni_tulamasa_sizni_jazolashadimi