Ижара шартномасида ижара тўловининг энг кам ставкаларини кўрсатиш керакми

preview

Вазият: ижарага берувчи – ҚҚС тўловчи ҚҚСни ҳисоблашда ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда офис биноларини ижарага беради. Ижара шартномасида уларни кўрсатиш керакми?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– ҚҚС бўйича солиқ базаси битимнинг шартнома тарафлари томонидан белгиланган нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади . Бироқ, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Бунда солиқ тўловчи битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ солишдан бўйин товлашга қаратилмаганлигини асослаб берган ҳолда бундай қарор юзасидан низолашишга ҳақли . Шундан келиб чиқиб, ҚҚСни ҳисоблашда ижарага берувчига коэффициентлар ва бинонинг тоифасини (фаолият турини) ҳисобга олган ҳолда ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисобга олиш тавсия этилади.

Лекин ижара шартномасида ижара ҳақининг энг кам ставкаларини кўрсатиш шарт эмас, чунки ижара ҳақи ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги келишувга биноан кўрсатилади. Ижара тўловининг энг кам ставкалари эса фақат ижарага берувчининг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади .

Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚСни ҳисоблашнинг барча нозик жиҳатлари тавсияда батафсил тушунтирилган > > >

Шу жумладан – коммунал тўловлар учун қуйидаги ҳолатларда ҚҚС қандай ҳисобланиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин:

– ижара тўловидан алоҳида тақдим этилганда;

– ижара ҳақи суммасига киритилганда.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text211716_ijara_shartnomasida_ijara_tulovining_eng_kam_stavkalarini_kursatish_kerakmi