Давлат тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қандай қўллаб-қувватлайди

preview

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини кўп босқичли молиявий қўллаб-қувватлаш Президентнинг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорида назарда тутилган.

Ҳужжат 10 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2026 йил 1 апрелдан бошлаб барча давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Байрам ва дам олиш кунлари улар ходимларнинг навбатчилиги асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган ва унинг ижобий самарасига эришган шифокорларга Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади;
  • давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан (6,18 млн сўм) ошмайдиган қисми қоплаб берилади;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи ва юқори импакт-факторли журналларда мақолаларни чоп этиш билан боғлиқ харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;
  • ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади;
  • миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;
  • давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ходимларига бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади;
  • давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба Ўзбекистон ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма берилади;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун барча давлат хизматлари нархи 2 бараварга камайтирилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text211820_davlat_tibbiet_va_farmacevtika_hodimlarini_qanday_qullab-quvvatlaydi