Янги йилда бухгалтерга нима совға қилиш мумкин: фойдали ғоялар

preview

Декабрь – корпоратив совғалар учун масъул этиб тайинланган шахснинг анъанавий ташвишли ва масъулиятли даври.

Қадрдон ходимларга қандай совға қилиш керак, токи у сийқаси чиқмаган, ёқимли, тантанали, ўтган йилдагидек ҳаддан ташқари қиммат бўлмаган,  фойдали, лекин, идиш-товоқ бўлмасин... Умуман олганда совға бериш шундай нарсаки, бундан компания инқирозга учрамайди, бироқ ходимлар хурсанд бўлишади.

Биз ҳам ўйладик ва бухгалтер учун иш учун, саломатлик учун, кайфият учун турли фойдали совғалар ғояларини тўпладик. Жавоб тариқасида ўзаро ҳамкорликка умид қиламиз: илтимос, ўз ғояларингизни изоҳлар бўлимида улашинг... Бизникидан яхшироқ бирор нарса ўйлаб топган бўлсангиз-чи?

Эътибор беринг

Buxgalter Pro хизматига кириш учун янги йил таклифи: 15% чегирма + бонуслар!

Қайта қўнғироққа буюртма бериш > > >

 

Материалда:

1. Бухгалтер учун Янги йил совғалари ғоялари:

иш учун;

саломатлик ва кайфият учун;

фойдали.

2. Янги йил совғаларини солиққа тортиш ва ҳисобга олиш.

 

Бухгалтер учун Янги йил совғалари ғоялари

Янги йил байрамлари бухгалтерга унинг машаққатли меҳнатига миннатдорчилик билдириш учун муносиб сабабдир. Хурсанд қилиш, ҳурмат кўрсатиш, илҳомлантириш ва янада рағбатлантириш...

Бухгалтерлар амалийликни қадрлашади, деб ҳисобланади. Аммо ҳиссий жиҳатлар ҳам ҳар қандай инсон учун муҳимдир... Айниқса, доимий стресс шароитида ишлайдиганлар учун. Келинг, совғаларнинг учта тоифасини кўриб чиқайлик: иш учун, соғлиқ учун ва иш билан боғлиқ бўлмаса-да, шунчаки фойдали.

 

1. Иш учун

Касб билан боғлиқ совғалар бухгалтерга самаралироқ ишлашга, камроқ чарчашга, ўзи учун қўшимча фойда олишга ёрдам беради. Улар компания ўз ходимларининг ривожланиши ҳақида қайғураётганини кўрсатади. Биз қуйидаги вариантларни таклиф қиламиз:

  • Малака ошириш курслари

Шундан бошлаймиз... Жуда ажойиб совға! Ходимингизга у сиз учун муҳимлигини ва унинг ривожланишидан манфаатдор эканлигингизни кўрсатади.

Ўзбекистон солиқ қонунчилиги доимий равишда ўзгариб туради, бухгалтер мунтазам равишда билим ва кўникмаларини янгилаб бориши керак. Ҳатто бухгалтерларингиз мутахассислик дипломлари ва бой амалий тажрибага эга бўлса ҳам, ҳар доим базани тизимлаштириш ва янгилаш фойдали.

Касб бўйича мавзули курслар ёки семинарлар учун сертификатга тўлов қилинг. Бу МҲХС, солиқ ҳисоби ёки 1С бўйича ўқитиш бўлиши мумкин. Бухгалтерингиз мослашувчан дарс жадвали билан ўзига керакли нарсани танлаши мумкин. Онлайн формат ишдан ажралмаган ҳолда ўқиш имконини беради.

Кўпчилик ташкилотларда ходимларни кейинчалик кўпроқ маош излаб қочиб кетмасликлари учун ўз ҳисобидан ўқитишдан қўрқишади. Бу ерда бир гап бор... Агар у ўз ҳисобидан ўқиса, катта эҳтимол билан кетади. Ўз тажрибамда текширилган...

Лекин тўлашдан олдин бухгалтернинг ўзидан сўрашни маслаҳат берамиз. Балки у аллақачон қандайдир диплом олишни орзу қилаётгандир? Ўқув майдончасини танладингизми, аниқ мақсадларингиз борми? Шунда у бундай совғадан мамнун бўлиши аниқ!

Бизда ҳам курслар бор. Масалан, МҲХС бўйича – бу ерда. Турли даражалар, амалиётчи ўқитувчилар, мослашувчан жадвал... Солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича курслар ҳам шу ерда. Нимадир танлаш ҳам мумкин.

 

  • Ишлаш учун техник воситалар: катта ҳажмли хотирага эга  SSD-маълумот сақлаш ускунаси, кўзни чарчатиб қўймасдан ҳужжатларни солиштириш мумкин бўлган ажойиб катта монитор, эргономик симсиз клавиатура ва сичқонча, 1С қўллаб-қувватланадиган планшет, баландлиги созланадиган ва ичига вентилятор ўрнатилган ноутбук учун стол ва шунга ўхшаш нарсалар

Бироз эски, лекин барибир ажойиб вариант! Агар сизнинг бухгалтериянгиз шу пайтгача эскирган офис техникаси билан ишлаётган бўлса, ҳозир буни тузатишнинг айни вақти.

Бухгалтерлар жуда кўп ҳужжатлар ва ҳисоботлар билан ишлайдилар. 1-2 терабайтли ташқи хотира қурилмаси маълумотларни сақлаш муаммосини ҳал қилади. Захиралаш, махфий маълумотлар хавфсизлиги, портативлик (офислар/қурилмалар ўртасида маълумотларни узатиш) ва катта ҳужжатлар архивларига тезкор кириш шулар жумласидан. Сизга зарба ва намликдан ҳимояланган моделларни танлашни тавсия этамиз.

Бухгалтер бутун иш кунини компьютер олдида ўтказади. Сифатли периферия қурилмалари қўл ва билакларга тушадиган юкни камайтиради. Клавиатураларни юмшоқ босиладиганларини танланг. Симсиз моделлар иш жойини кенгайтиради. Офис учун бундай совға бир неча йил хизмат қилади.

Ноутбук учун стол экранни кўз даражасига кўтариб, бўйин, елка ва орқага тушадиган юкни камайтиради. Экран кўз даражасида бўлиб, кўриш кучланишини камайтиради. Платформа иссиқликни олиб ташлаб, процессор ва видеокартани қизиб кетишдан сақлайди, бу эса уларнинг унумдорлигини оширади, компонентларнинг эскиришини камайтиради ва ноутбукнинг ишлаш муддатини узайтиради.

 

  • Buxgalter Pro электрон маълумотнома тизими

Тежамкор бухгалтер ўз маошидан буни офисга сотиб олмайди. Аммо совғадан 100% хурсанд бўлади. Бу – бош бухгалтер учун фойдали профессионал восита ва ажойиб совға. Ўзбекистоннинг долзарб меъёрий базаси ва амалий масалалар бўйича 30 000 дан ортиқ экспертларнинг тайёр жавобларини ўз ичига олади.

Фойдаланувчилар онлайн чат орқали реал вақт режимида маслаҳатлар олишади. Buxgalter Pro обунаси берадиган барча совғалар ва бонуслар ҳақида батафсил бу ерда ўқинг > > >

 

2. Саломатлик ва кайфият учун

  • SPA-салон ёки массаж хонаси сертификати

Совға зерикарлидек туюлади, аммо қайси ходим куннинг кўп қисмини компьютер қаршисида ўтказиб, бўйин-елка соҳаси ва тананинг бошқа оғриқли қисмларини сифатли даволовчи массаждан воз кечади?

Ўтириб ишлаш истиқболда оғриқли бел ҳисобланади. Массаж курси ва SPA муолажалари дам олиш ва қайта тикланиш имконини беради.

Муҳим: яхши обрўга эга, синовдан ўтган салонларни танланг. Сертификат бир нечта танлаш муолажаларини ўз ичига олиши керак. Бухгалтер ташриф учун қулай вақтни ўзи белгилайди. У албатта соғлиғига ғамхўрлик қилишаётганларини қадрлайди!

 

  • Қизиқарли машғулот бўйича маҳорат дарси

Ҳисобчи ҳамкасбингизнинг қизиқишлари ҳақида олдиндан билиб олинг. Бу ошпазлик, рассомлик, кулолчилик ёки хаттотлик бўлиши мумкин. Тошкентда бир марталик маҳорат дарслари ўтказадиган студиялар ишлаб турибди.

Ижодий машғулотлар ижодкорликни ривожлантиради, стрессни енгиллаштиради ва иш-ҳаёт мувозанатини тўғри ўрнатишга ёрдам беради – бу соғлом руҳият учун касбий ва шахсий ҳаёт ўртасидаги муҳим мувозанатдир.

 

  • Саломатлик гаджетлари

Масалан, ҳаво тозалагич олиш мумкин. Ҳаракатларни кузатиш, қон босими ва бошқа кўрсаткичларни кузатиш учун ақлли соат/билагузук, шовқинни камайтирадиган сифатли қулоқчинлар, ихчам портатив массаж қурилмалари – бошқа шунга ўхшаш қурилмалар ходимларингизга иш куни давомида ўз соғлиғига ғамхўрлик қилишга ёрдам беради. Бунақаси одатда юз баробар самара билан қайтади...

Сўнгги пайтларда ифлосланган ҳаво ва соғлиқни сақлаш масаласи долзарб бўлиб қолди. Ҳатто ҳаво тозалагичларга ҳам бироз танқислик юзага келди. Бундай совға бухгалтерни хурсанд қилиши аниқ, у офисда ишлайдими ёки уйданми, фарқи йўқ.

Қўшимча фойда: бозорда ўрнатилган UF-лампалари бўлган моделлар мавжуд. Яъни, улар нафақат ҳавони фильтрлайди, балки уни дезинфекция қилади. Бу шамоллаш мавсумида ишларга зарарни камайтиришга ёрдам беради.

 

3. Амалий фойда билан

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган амалий совғалар. Улар ҳамкасблар ёки раҳбариятнинг эътиборини эслатиб туради. Узоқ вақт хизмат қиладиган сифатли буюмларни танланг.

 

  • Сифатли қаҳва машинаси / чой станцияси

Бухгалтерлар иш куни давомида албатта кофе ёки чой ичишади. Тегирмон ва капучинатор ўрнатилган автоматик қаҳва машинаси ичимликни бир дақиқада тайёрлайди. Энг яхши ишлаб чиқарувчилар – Италия ва Нидерландия. Премиум-класс учун мос бўлган нархга эга моделни танлаш мумкин.

Чой ишқибозлари учун ҳароратни назорат қилувчи (терморегуляторли) чой станцияси ва баргли чойнинг турли навлари солинган қутича яхши совға бўлади. Совға офисда қулайлик яратади ва ҳар бир пиёла ичимлик сизнинг ғамхўрлигингизни эслатиб туради.

 

  • Савдо тармоғи ёки маркетплейс сертификати

Истисносиз барчага мос келадиган универсал совға. Сертификат керакли товарларни мустақил танлаш имконини беради. Бу маиший техника, озиқ-овқат ёки кийим-кечак бўлиши мумкин. Бундай совға қабул қилувчига танлаш эркинлигини беради, харид қилиш эса – сертификатга илова қилинадиган алоҳида завқ...

 

Янги йил совғаларини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш

Ҳамкасбларга Янги йил совғаларини ҳисобда тўғри акс эттириш муҳим.

Совғаларнинг миқдори, қиймати ва етказиб берувчилари аниқлангандан сўнг, раҳбар ходимларга совғаларни сотиб олиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак. Унда совғаларни сотиб олиш учун қанча миқдорда пул ажратилганлиги ва уларни сотиб олиш ва тарқатиш учун айнан ким масъул эканлиги кўрсатилади.

Агар харид корпоратив банк картаси (КБК) орқали тўланган бўлса, харид қилинган совғаларни етказиб берувчининг ҳисоб-фактураси ёки НКТ чеки асосида кирим қилинг.

Совғалар сони ва қиймати кўрсатилган тарқатиш қайдномасини расмийлаштиринг. Ходимлар уларни олганлиги тўғрисида имзо қўйишлари керак.

Совғалар тарқатилгандан сўнг уларни олиш ва тарқатиш учун масъул бўлган шахс бухгалтерияга ихтиёрий шаклда тузилган ҳисобот тақдим этиши керак. Унга совғаларни харид қилиш ва топшириш билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилинг. Ва улар асосида совғаларни балансдан ечиб олинг.

 

Олинган совғалар қиймати ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадидир. Агар совға сифатида берилаётган товарлар акциз солиғи солинадиган ва (ёки) ҚҚС солинадиган бўлса, жисмоний шахснинг даромади ушбу солиқларнинг тегишли суммаси ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.

Корпоратив ҳадъяларга солиқ солиш ҳақида батафсил тавсияда тушунтирилган > > >

Унда ҚҚС, ЖШДС ва ижтимоий солиқ, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз. Buxgalter Proда бу тушунтиришларнинг барчаси мавжуд бўлади. Айтиш мумкинки, икки томонлама фойда!

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text212356_yangi_yilda_buhgalterga_nima_sovga_qilish_mumkin_foydali_goyalar