Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Раҳбар янги ходим билан «қўлга бериладиган» маълум миқдордаги иш ҳақи тўғрисида келишиб олди, бухгалтерга эса меҳнат шартномаси учун маълум миқдор керак. Иш ҳақини тескари ҳисоблаш бу муаммони икки дақиқада ҳал қилади.
Мақолада иш ҳақини «тескари» ҳисоблаш формуласи ва ЖШДС ставкаси 12% бўлган ҳисоб-китоб мисоли келтирилган.
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Материалда:
– иш ҳақини «тескари» ҳисоблаш зарур бўлиши мумкин бўлган вазиятлар;
– ҳисоблаш формулалари;
– Ўзбекистонда ЖШДС ставкаси билан ҳисоб-китоб қилиш мисоллари.
Нима учун иш ҳақини «тескари» ҳисоблашни билиш керак?
Иш ҳақини «тескари» ҳисоблаш «қўлга» суммаси маълум бўлганда, ҳисобланадиган (ялпи иш ҳақи) – меҳнат шартномасида қайд этиладиган ва ЖШДС ҳисобланадиган суммани аниқлаш зарур бўлганда талаб этилади.
Иш ҳақини «тескари» ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда керак бўлади:
- сиз янги ходимни расмийлаштиряпсиз, раҳбар маош миқдорини «тоза» деб эълон қилди ва солиқларни ушлаб қолишдан олдин маошни аниқлаш керак (солиқлар ҳисобланмасдан олдин);
- раҳбар мукофот суммасини «қўлга берилади» деб эълон қилди ва белгитланган суммани ҳисоблаб чиқиши керак;
- ўтган тўловда хатога йўл қўйилган – ходимга кам ҳақ тўланган ёки, аксинча, у муайян «соф» миқдорни олиши учун қатъий белгиланган суммани ушлаб қолиш керак;
- ходим билан тўлов суммаси тўғрисида низо келиб чиққан ва ҳ.к.
«Тескари» иш ҳақини ҳисоблаш формуласи
Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича ЖШДСнинг асосий ставкаси 12% ни ташкил этади.
Агар ушлаб қолиш, чегирма ва имтиёзлар бўлмаса, иш ҳақини ҳисоблашнинг асосий формуласи қуйидагича бўлади:
Ҳисобланадиган сумма = Тўланадиган сумма: 0,88
Мисол
ЖШДС ставкаси 12% бўлганда иш ҳақини тескарисидан ҳисоблаш
Тошкентдаги компания директори таржимон билан брошюрани таржима қилиш учун 7 млн сўм тўлашга келишиб олди. Таржимон ЯТТ мақомига эга эмас, шунинг учун у билан жисмоний шахс билан бўлгани каби таржимонлик хизматларини кўрсатиш бўйича ФХШ шартномаси тузилади.
Бухгалтер шартномада кўрсатиш учун ЖШДС ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадалларни ушлаб қолишдан олдинги хизматлар қийматини ҳисоблаб чиқиши керак.
Натижани минггача яхлитлаш билан иш ҳақини ҳисоблашнинг асосий формуласини қўллаймиз:
7 000 000: 0,88 = 7 955 000 сўм (ҳисоб-китобга).
Текширамиз:
7 955 000 х 12% = 954 600 сўм. (ЖШДС + ШЖБПҲ бадаллари).
7 955 000 - 954 600 = 7 000 400 сўм.
ФҲШ шартномада хизматлар нархи 7 955 000 сўм кўрсатилади.
Базавий формуладаги 0,88 коэффициенти ЖШДС ставкаси 12% бўлганда долзарб ҳисобланади. Агар ставка ўзгарса, коэффициент қуйидаги формула бўйича қайта ҳисобланади: 1 - солиқ ставкаси. Масалан, 22% ставкада коэффициент 0,78 га тенг бўлади.
Ушбу асосий формула солиқ имтиёзлари, чегирмалар ва ушлаб қолишларсиз стандарт ҳолатлар учун қўлланилади. Агар улар мавжуд бўлса, ҳисоблаш мураккаблашади.
Мисол
Ходим икки фарзандига алимент тўласа, иш ҳақини тескари ҳисоблаш
Раҳбар ходимнинг иш ҳақини шундай оширишга қарор қилдики, у алимент тўлаганидан кейин қўлига 7 млн олади. Ходим 2 нафар фарзанди учун иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлайди. 8 млн иш ҳақидан ишчи ҳар ойда 2 346 667 сўм алимент тўлайди.
Тенглама тузамиз:
Х – ҳисобланган иш ҳақи бўлсин, у ҳолда:
ЖШДС:
Х × 12% = 0,12Х
ЖШДСдан кейинги иш ҳақи:
Х − 0,12Х = 0,88Х
Алиментлар:
1/3 × 0,88Х = 0,293333Х
Қўлга олинадиган сумма:
ЖШДСдан кейинги иш ҳақи − Алиментлар
= 0,88Х − 0,293333Х = 0,586667Х
Ходим қуйидагиларни олиши керак:
0,586667Х = 7 000 000
Бундан минггача яхлитлаш билан ҳисобланадиган сумма келиб чиқади:
Х = 7 000 000: 0,586667 ≈ 11 932 000 сўм.
Текширамиз:
ЖШДС= 11 932 000 х 12% = 1 431 840 сўм. (жумладан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар).
Алимент суммаси: (11 932 000 – 1 431 840): 3 = 3 500 053 сўм.
Ходимнинг қўлига: 11 932 000 – 1 431 840 – 3 500 053 = 7 000 107 сўм.
Меҳнат шартномасига кўра, иш ҳақи миқдори 11 932 000 сўмга ўзгаради.
Ўқишни тавсия қиламиз
- Ходимларнинг овқатланишини қандай ташкил этилади;
- Тиббиёт ходимлари меҳнатига қандай ҳақ тўлаш керак;
- Ҳаракатланиш ва қатнов хусусиятига эга ишлар учун устамалар қандай тўланади;
- Туман коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи қандай ҳисобланади;
- Иш вақтининг ҳисобини қандай юритиш керак;
- Иш ҳақини олиш учун ишончнома қандай расмийлаштирилади;
- Бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи қандай акс эттирилади;
- Иш ҳақи қандай депонентланади.
![]()