2026 йилда акциз солиғида нималар ўзгаради

preview

ЎРҚ-1108-сон Қонунни ўрганишда давом этамиз. Акциз солиғи қисмидаги ўзгаришларни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Шакар импортида акциз солиғи чиқариб ташланди

Илгари у 20 фоизни ташкил этарди.

 

2. Чипслар учун солиқ  жорий этилди

2026 йил 1 апрелдан бошлаб 1 кг чипс учун 15 000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади. Чипслар деганда «истеъмолга тайёр, юпқа тўғралган ёки юпқа шаклга келтирилган, қовурилган ёки қуритилган, истеъмол идишига қадоқланган, таркибида картошка ёки унга таъм берувчи қўшимчалар бўлган маҳсулотлар» тушунилади.

«Чипсларга акциз» ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи юридик шахслар томонидан тўланади.

 

3. Солиқ ставкалари ўзгартирилди (СК 289-1, 289-2, 289-3 моддалари)

Тамаки маҳсулотлари учун солиқ ставкалари ўртача 7% га индексация қилинади (оширилади)

Алкоголь маҳсулотлари бўйича:

  • этил спиртининг бошланғич фракцияси учун ставка (техник спирт олиш учун сарфланганидан ташқари) 1 литр учун 15 000 сўмдан 5 000 сўмгача пасайтирилди;
  • маҳаллий ва импорт қилинадиган алкоголли маҳсулотлар (ароқ, коньяк, вино, пиво ва бошқалар) учун ставкалар тенглаштирилди.

Нефть маҳсулотлари бўйича 2026 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ ставкалари 7 фоизга оширилади.

2026 йил 1 апрелдан:

  • 100 мл маҳсулотдаги шакар миқдорига қараб таркибида шакар бўлган ва истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар (умумий овқатланиш корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлардан ташқари) учун ставкалар табақалаштирилди;
  • Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар баҳоси оширилди.

 

2026 йил учун тамаки маҳсулотларига солиқ ставкалари (қуйига қаранг 2026 йил 1 мартдан бошлаб таркибида никотин бўлган айрим турдаги маҳсулотлар айланмасини тақиқлаш тўғрисидаги маълумот):

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

2026 йил 1 январдан:

 340 000 сўм/1 000 дона

2026 йил 1 июлдан:

365 000 сўм/1 000 дона

2.

Сигара

2026 йил 1 январдан:

20 000 сўм/1 дона

2026 йил 1 февралдан:

21 500 сўм/1 дона

3.

Чилим тамакиси*

2026 йил 1 январдан:

600 000 сўм/кг

2026 йил 1 февралдан:

642 000 сўм/кг

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

2026 йил 1 январдан:

600 000 сўм/кг

2026 йил 1 февралдан:

642 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки

382 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган, фойдаланиш тамойили ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотлар

2026 йил 1 январдан:

450 000 сўм/кг

2026 йил 1 февралдан:

481 500 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс

154 000 сўм/кг

8.

Таркибида никотин бўлган суюқлик (электрон сигареталарда фойдаланиш учун картриджлар, резервуарлар ва бошқа контейнерларда) **

2026 йил 1 январдан:

2 000 сўм/мл

2026 йил 1 февралдан:

2 140 сўм/мл

*) Чилим учун тамакисиз аралашма олиб кирилганда ҳам белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ тўланади.

**) Таркибида никотин бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш тизимларида (электрон ва бошқа) олиб киришда солиқ таркибида никотин бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

 

Эътибор беринг

27.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1098-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотинни, шу жумладан электрон сигареталар ва уларга суюқликларни етказиб беришнинг электрон тизимларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, тамаки иситиш тизимларининг ноқонуний айланмаси ва ишлаб чиқарилиши учун жавобгарлик белгиланади.

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунда никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, жумладан, электрон сигареталар ва уларга қўшиладиган суюқликлар муомаласи тақиқланади.

 

ЎРҚ-1098-сон Қонун 2026 йил 1 мартдан кучга киради.

 

2026 йил учун алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкалари 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонуннинг 4-моддаси 31-бандида белгиланган.

Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарларга акциз солиғи ставкалари – ушбу модданинг 32-банди билан белгиланади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212732_2026_yilda_akciz_soligida_nimalar_uzgaradi