Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг жадаллаштирилган амортизацияси кўринишида берилади.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар беришнинг янги тартиби тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартибини ўзгартирди: улар фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг тезлаштирилган амортизацияси тарзида 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга қўлланилади.
Бунда жадаллаштирилган амортизация ҳуқуқи қуйидаги асосий воситаларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- солиқ солинадиган даромад олиш билан боғлиқ бўлмаган;
- солиқ тўловчининг муассислари томонидан унинг устав фондига (устав капиталига) киритилган маблағлар;
- оператив ижарага берилган.
Тезлаштирилган амортизация қўлланилган даврда амортизация қилинадиган асосий воситалар реализация қилинган, бепул берилган ёки бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда (бундан табиий офатлар, ёнғинлар, авариялар ва бошқа шунга ўхшаш ҳоллар мустасно) – унинг суммаси актив чиқиб кетган ҳисобот (солиқ) даврида солиқ базасида тиклаш йўли билан бекор қилинади.
Бундай имтиёзларга эга бўлган корхоналарга асосий воситалар бўйича амортизация миқдорини ҳисобот даври даромадларининг жорий харажатлардан ошишига мос келадиган миқдорда белгилаш имконияти берилади.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб ЭИЗнинг янги иштирокчилари амортизация қилинадиган активларни жадаллаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш кўринишидаги солиқ имтиёзларини қўллайдилар. Имтиёзларнинг амал қилиш муддати киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ.
![]()