Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Эндиликда амортизация қилинадиган активларга хўжалик юритувчи субъект томонидан қурилган ва тегишли етказиб берувчи ташкилотга бепул берилган ижтимоий инфратузилма тармоқлари (электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, йўллар) ҳам киради.
Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ тўловчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма тармоқларини (электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация, йўллар) қуриш харажатлари энди амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади.
Бундай харажатлар, агар ушбу объектлар тегишли етказиб берувчи ташкилотга бепул берилган, солиқ органига эса Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг тегишли хулосаси тақдим этилган бўлса, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда асосли деб ҳисобланади.
![]()