СК-2026: электрон тижорат субъектлари солиқларни базавий ставкалар бўйича тўлайди

preview

25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб электрон тижорат субъектлари учун фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари бекор қилинди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бугунги кунда электрон тижорат соҳаси табиий равишда фаол ва жадал ривожланмоқда, чунки у аҳолига қўшимча қулайликлар яратмоқда. Шу билан бирга, электрон тижорат субъектлари учун фойда солиғи ставкаси 10 фоиз ва айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланган бўлса-да, бошқа тадбиркорлар фойда солиғини 15 фоиз, айланмадан олинадиган солиқни 4 фоиз ставкада тўлаган.

Аксарият хорижий мамлакатларда электрон тижорат субъектлари фойда солиғини базавий ставка бўйича тўлайдилар.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб электрон тижорат субъектлари фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни мос равишда 15 ва 4 фоизлик базавий ставкалар бўйича тўлайди. 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212793_sk-2026_elektron_tijorat_subektlari_soliqlarni_bazaviy_stavkalar_buyicha_tulaydi