2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари учун нималар ўзгаради

preview

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ўзгаришлар кам. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ санаб ўтди:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Тоғ-кимё хомашёси ва норуда қурилиш материаллари гуруҳидаги фойдали қазилмаларнинг айрим турларига солиқ ставкалари ўртача 7%га  индексация қилинган. Хусусан:

Солиқ солиш объекти

Солиқ ставкаси

Бўлган

Бўлди

Минерал тузлар (тош (ошхона), калий, сульфат тузлари), карбонатли хомашё (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ва бошқа кон-кимёвий хомашё

3,5%, бироқ 6 160 сўм/куб. м дан кам эмас

3,5%, бироқ камида 6 591 сўм/куб. м

Цемент ишлаб чиқариш учун оҳактош

бир тоннаси учун 6 600 сўм

бир тоннаси учун 7 062 сўм

Арраланган тошлар, харсангтош, оҳактош-чиғаноқтош, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилиш шағали, базальт, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланецли жинслар, карбонатли хомашё, травертин

5%, бироқ камида 6 160 сўм/куб. м

5%, бироқ камида 6 591 сўм/куб. м

Табиий пардозбоп тош блоклари

5%, лекин 10 000 сўм/куб. м дан кам бўлмаган миқдорда

5%, лекин камида 10 700 сўм/куб. м

Ва ҳоказо...

 

2. 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжлари учун гипс хомашёсини қазиб олувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни гипс хомашёсини қазиб олиш учун белгиланган ставканинг 50%и миқдорида тўлайдилар .

Маълумот учун

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қандай белгиланган, солиқ ва ҳисобот даврлари нималардан иборат, солиқ базасини қандай аниқлаш ва солиқни қандай ҳисоблаш кераклиги тавсияда батафсил тушунтирилган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби ва унга иловаларни қандай тўлдиришни бу ерда ўқинг.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212895_2026_yilda_er_qaridan_foydalanganlik_uchun_soliq_tulovchilari_uchun_nimalar_uzgaradi