Технопарк резиденти ходимларга моддий ёрдам тўласа

preview

Технопарк резиденти бўлган ташкилот ходимларга моддий ёрдам тўлайди.

Унга 7,5% ЖШДС ставкаси қўлланиладими? Ижтимоий солиқ ҳисобланадими?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Агар Телеграм-каналимизга обуна бўлмасангиз, керакли маълумотни ўтказиб юборишингиз мумкин.

 

– Солиқ солиш мақсадида моддий ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

1) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига .

Бунда:

  • 7,5% ЖШДС ставкаси қўлланилмайди, чунки бошқа даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди. Календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 баравари миқдоридаги моддий ёрдамнинг имтиёзли қисмидан ошган суммасига нисбатан 12% ставка қўлланилади ;
  • ижтимоий солиқ тўланмайди, чунки ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди .

2) рағбатлантирувчи тўловларга – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга  .

Бунда:

  • ҳисобланган суммага 7,5% ставка бўйича ЖШДС солинади;
  • Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий солиқ бўйича имтиёз қўлланилади.

Технопарк резидентлари томонидан имтиёзларни қўллашнинг меъёрий тартибга солиниши йил бошидан буён айрим ўзгаришларга учради. Шу ҳақда батафсил янгиланган кўрсатма бу ерда:

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text213327_tehnopark_rezidenti_hodimlarga_moddiy_erdam_tulasa