Бу йил АССА имтиҳонларни икки марта бекор қилди: июнда – бутун жаҳон учун, сентябрда –Тошкент ва Олмаота учун. Ўзбекистон талабалари учун декабрь ойи имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳам бошида силлиқ кечмади: улар “жой йўқ” деган жавобни олишди. Кейинроқ топилди, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда.
АССА сессиясининг декабрь ойи имтиҳонлари тўғрисидаги энг “қизғин” саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА жавоб берди: ...
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида янги ўқув муассасаси - Фискал институт ташкил этилади. Бу Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги қарорида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ...
Муддатида имзоланмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш техник жиҳатдан қандай амалга оширилиши ва бундай ҳужжатлар билан кейинчалик қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди: ...
Ҳурматли амалиётчи аудиторлар ва бухгалтерлар!
Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз. Танловлар Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади. ...
Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди – 14%. Инфляциянинг йил якуни бўйича прогнози йиллик 11-12,5% даражасида сақланиб қолади. Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади. ...
ДСҚнинг «Soliq hamkor» ахборот тизими контрагентларга солиқ органларини солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш имконини беради. Агар сизнинг устингиздан шикоят қилишган бўлса, текширув бўлиши мумкин. ...
Солиқ қўмитаси янги тартиб бўйича ҳудудлар кесимида ҚҚСни қайтариш тафсилотларини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз: қоплашнинг янги шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сон қарори билан белгиланган. ...
Қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади. ...
“Норма” ПРМ Молия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ifrs.academy сайтида “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсларини ўзбек ва рус тилларида ташкил этади. ...
Молия вазирлиги Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун у нималарни амалга ошираётганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб беради. ...
ДСҚ 2021 йил 1 январгача ваколатхона, филиал ёки ДМ орқали фаолият юритаётган хорижий юридик шахслар, шунингдек хорижий жисмоний шахслар – тадбиркорлар ҳақидаги бутун ахборотни Марказлаштирилган маълумотлар базасида жамлайди. Бу кенг идоралараро ҳамкорлик базасида уларга давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради. ...
1 сентябрдан бошлаб янги Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари кучга кирди. Улар халқаро нормаларга мувофиқ тузилган ва кучини йўқотган 5 та НҲҲни алмаштирди. «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янгиликлар ҳақида батафсил гапириб берди: ...
Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармони билан 2020 йил 1 мартда тугайдиган аудитор малака сертификати муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги томонидан малака сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинчалик узайтирилган аудиторлар рўйхати ҳар ойнинг биринчи санасида янгиланади. ...
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация
қилиш тартиби тўғрисида низом регламентланди. Ҳужжат 25 август куни кучга кирди. “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янги Низом ҳақида батафсил гапириб берди: ...
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари ва энг қадрли муаллифларимиздан бири – Дилшод СУЛТАНОВни давлат мукофоти – «ДЎСТЛИК» ордени билан тақдирлангани муносабати билан чин дилдан табриклаймиз! ...
Оддий бухгалтер бу саволга жавоб бера олмайди. Бошқарув ҳисобини биладиган бухгалтер ёки бошқа мутахассис эса унга бемалол жавоб беради! Ҳозирча бошқарув ҳисоби дастакларидан фойдалана олмасангиз – ҳечқиси йўқ. «Norma» ПРМ сизни «Релевант харажатлар» очиқ машғулотига таклиф этади. Сизни 8 сентябрь куни соат 19.00 да кутамиз! ...
COVID-19 билан юзага келган мураккаб вазият муносабати билан ACCA Ўзбекистон ва Қозоғистонда 2020 йил сентябрь ойида рус тилида «Молия ва бизнесни бошқариш» ва АССА ДипИФР-Рус имтиҳон сессияларини ўтказмасликка қарор қилди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди. ...