“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Қонунга 8-иловага қаранг. ...
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади. ...
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди. ...
Сиз ўз имтиёзларингизни 2019 йилда тўғри ҳисобга олдингизми? 17 декабрь куни «Norma» компанияси маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бепул вебинар ўтказилади. Сизнинг саволларингизга экспертлар хизмати раҳбари, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб беради. ...
ДСҚ 1404 та юридик шахсларга берилган ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги гувоҳномалар бекор қилинганлигини маълум қилди. Бунда солиқчилар нимага амал қилганликлари унча тушунарли эмас, сабаби бундай ҳаракатлар учун тасдиқланган норматив ҳужжат мавжуд эмас. ...
2020 йил 1 январдан барча иш берувчилар янги меҳнат шартномаларини “Ягона миллий меҳнат тизими”да (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишлари, шунингдек амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни тугатишни фақат электрон шаклда амалга оширишлари шарт. 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилади.Сиз ҳозир бу ҳақда нималарни билишингиз керак? ...
Қонунчиликдаги бўшлиқлар, техник ва ташкилий тайёргарлик суст бўлганлиги туфайли бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКМ ва виртуал кассалар амалда қўлланилишига оид кўп саволларга ҳанузгача жавоб тополмаяптилар. Улар электрон ҳисобот ва «Банк-мижоз» тизимини жорий этиш тажрибасини ёдга олишни ва қатъий белгиланган саналарда бирданига ўтишдан воз кечишни таклиф қилмоқдалар. Секин-аста ўтиш даври янги технологияларни ўзлаштириш имконини беради. Шунингдек унинг учун тўлов тўланиши кўпгина саволларни юзага келтирмоқда. ...
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили банк хизматларини кўрсатишга доир шартномаларнинг айрим шартлари бўйича мижозлар ва хизмат кўрсатувчи банклар ўртасида низолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Мижозлар, банклар билан юзага келаётган низоларнинг асосий сабабларидан бири сифатида банк хизматларини кўрсатишга доир шартномалар расмийлаштирилгунга (имзолангунга) қадар уларнинг шартлари билан танишиш имкониятининг мавжуд эмаслигини, банклар томонидан шартнома шартларининг мазмуни етарли даражада ошкор этилмаганлигини, шунингдек, шартноманинг имзоланган бир нусхаси тақдим этилмаслигини билдиришмоқда. ...
4 декабрдан барча ҳисоб-китоблар МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ ёрдамида амалга оширилади. Бу 3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан белгиланган. Бу ҳисоб-китоб бирликлари бир-биридан қандай фарқланади ва улар қаерда қўлланилади? ...
ДСҚнинг матбуот хизмати юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини
узайтириш тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. ...
МВ ва ДСҚнинг солиқ органларида солиқ хавфларини баҳолаш ва ҳалоллик мезонлари асосида солиқ тўловчиларни сегментлаш тизими жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Барча тадбиркорлик субъектлари уч гуруҳга ажратилади: солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хавф даражаси юқори, ўрта ва паст бўлган гуруҳлар. Қайси мезонлар бўйича баҳоланади? Солиқ тўловчилар хатар ва четга чиқишларни қандай билиб олишлари мумкин? Қандай шартларда «қизил йўлак»дан «яшил йўлак»га ўтиш мумкин? ...
Ўзбекистон ҚҚС узилишлари юзасидан масалани ҳал қилишнинг “Россия сценарийси” бўйича боради: оптималлаштириш схемаларининг ҳақиқий бенефициарини эмас, балки контрагентларни жазолашади ...
Солиқ кодексининг 164-моддасига мувофиқ корхоналар рўйхатдан ўтган жой бўйича ДСХОга тахмин қилинаётган фойда ва шу чоракда тўлайдиган фойда солиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этишлари шарт. Ушбу маълумотномани тақдим этиш муддати ҳам белгиланган - ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасигача. ...
Солиқ қўмитаси ўзининг бўлинмалари ишида ДСХО ходимларига катта юклама ва ҳали ўқитиб-ўргатиш лозим бўлган янги кадрлар оқими боис муаммолар мавжудлигини тан олди. Солиқ тўловчиларга қўйилаётган асосланмаган талабномаларни минимал даражага тушириш учун қўмита махсус дастурий комплексни ишлаб чиқмоқда. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚ раисининг ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ сўзлаб берди. ...