Янгиликлар
Материал санаси 13.12.2019
Тошкентда ўтказилган семинарларда ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ходимлари ҳамкасблари бўлмиш солиқчилар ва тадбиркорларга ЭҲФ ва онлайн-кассага мажбурий ўтиш қандай амалга оширилишини тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Ушбу учрашувларда туман ДСИлари ходимлари фаоллик кўрсатишди, сабаби уларга солиқ тўловчилар ҳар куни саволлар билан мурожаат қиладилар. Бу саволларга эса ҳозирча ҳеч ким жавоб бера олмайди. ... 

Материал санаси 12.12.2019
2020 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 9.12.2019 йилдаги ПФ-4546-сон қарори билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳокимликлар) алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади; 28 турдаги маълумотномалар бекор қилинади; 29 та идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тугатилади. ... 

Материал санаси 11.12.2019
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланди. Қонунга 8-иловага қаранг. ... 

Материал санаси 11.12.2019
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади. ... 

Материал санаси 11.12.2019
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган суммалари тасдиқланди. ... 

Материал санаси 10.12.2019
Сиз ўз имтиёзларингизни 2019 йилда тўғри ҳисобга олдингизми? 17 декабрь куни «Norma» компанияси маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бепул вебинар ўтказилади. Сизнинг саволларингизга экспертлар хизмати раҳбари, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб беради. ... 

Материал санаси 10.12.2019
9 декабрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида иккинчи ўқишда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди ... 

Материал санаси 10.12.2019
ДСҚ 1404 та юридик шахсларга берилган ҚҚС тўловчиси тўғрисидаги гувоҳномалар бекор қилинганлигини маълум қилди. Бунда солиқчилар нимага амал қилганликлари унча тушунарли эмас, сабаби бундай ҳаракатлар учун тасдиқланган норматив ҳужжат мавжуд эмас. ... 

Материал санаси 09.12.2019
2020 йил 1 январдан барча иш берувчилар янги меҳнат шартномаларини “Ягона миллий меҳнат тизими”да (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишлари, шунингдек амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни тугатишни фақат электрон шаклда амалга оширишлари шарт. 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилади.Сиз ҳозир бу ҳақда нималарни билишингиз керак? ... 

Материал санаси 09.12.2019
Қонунчиликдаги бўшлиқлар, техник ва ташкилий тайёргарлик суст бўлганлиги туфайли бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКМ ва виртуал кассалар амалда қўлланилишига оид кўп саволларга ҳанузгача жавоб тополмаяптилар. Улар электрон ҳисобот ва «Банк-мижоз» тизимини жорий этиш тажрибасини ёдга олишни ва қатъий белгиланган саналарда бирданига ўтишдан воз кечишни таклиф қилмоқдалар. Секин-аста ўтиш даври янги технологияларни ўзлаштириш имконини беради. Шунингдек унинг учун тўлов тўланиши кўпгина саволларни юзага келтирмоқда. ... 

Материал санаси 06.12.2019
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили банк хизматларини кўрсатишга доир шартномаларнинг айрим шартлари бўйича мижозлар ва хизмат кўрсатувчи банклар ўртасида низолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Мижозлар, банклар билан юзага келаётган низоларнинг асосий сабабларидан бири сифатида банк хизматларини кўрсатишга доир шартномалар расмийлаштирилгунга (имзолангунга) қадар уларнинг шартлари билан танишиш имкониятининг мавжуд эмаслигини, банклар томонидан шартнома шартларининг мазмуни етарли даражада ошкор этилмаганлигини, шунингдек, шартноманинг имзоланган бир нусхаси тақдим этилмаслигини билдиришмоқда. ... 

Материал санаси 05.12.2019
4 декабрдан барча ҳисоб-китоблар МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ ёрдамида амалга оширилади. Бу 3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан белгиланган. Бу ҳисоб-китоб бирликлари бир-биридан қандай фарқланади ва улар қаерда қўлланилади? ... 

Материал санаси 05.12.2019
ДСҚнинг матбуот хизмати юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. ... 

Материал санаси 05.12.2019
МВ ва ДСҚнинг солиқ органларида солиқ хавфларини баҳолаш ва ҳалоллик мезонлари асосида солиқ тўловчиларни сегментлаш тизими жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Барча тадбиркорлик субъектлари уч гуруҳга ажратилади: солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хавф даражаси юқори, ўрта ва паст бўлган гуруҳлар. Қайси мезонлар бўйича баҳоланади? Солиқ тўловчилар хатар ва четга чиқишларни қандай билиб олишлари мумкин? Қандай шартларда «қизил йўлак»дан «яшил йўлак»га ўтиш мумкин? ... 

Материал санаси 04.12.2019
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли тузатишлар киритилди (28.11.2019 йилдаги ПФ-5884-сон Фармонга қаранг). ... 

Материал санаси 04.12.2019
Марказий банк Мажбурий ижро бюроси тақдимномасига биноан жисмоний шахсларнинг омонат ва банк карталари ҳисобварақларини хатлашни тўхтатиб қўйди. МБ бу ҳақдаги хабарни Телеграммда жойлаширди. ... 

Материал санаси 03.12.2019
Адлия вазирлиги Жиноят кодексидан иккита моддани чиқариб ташлашни таклиф этди. Улардан бири савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун, бошқаси – рақобатчини обрўсизлантирганлик учун жазони назарда тутади. Қонуннинг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. ... 

Материал санаси 02.12.2019
Ўзбекистон ҚҚС узилишлари юзасидан масалани ҳал қилишнинг “Россия сценарийси” бўйича боради: оптималлаштириш схемаларининг ҳақиқий бенефициарини эмас, балки контрагентларни жазолашади ... 

Материал санаси 02.12.2019
Ҳурматли бухгалтерларга декабрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз. ... 

Материал санаси 02.12.2019
Сўнгги йилда Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони кескин ошди. Улар томонидан ҚҚС ҳисоботлари тақдим этилаётган бўлса-да, баъзи ҳолатларда мазкур ҳисоботларда номутаносибликлар кузатилмоқда. Солиқ органлари бундай камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Вазиятга ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз Хошимов ойдинлик киритди. ...