Янгиликлар
Дата публикации 19.09.2019
Бухгалтерлар «виртуал касса» атамаси пайдо бўлиши билан энди савдо тушуми ҳам виртуал ҳисобга олинади деб ҳазил қиладиган бўлдилар. Бироқ қонун чиқарувчилар буткул бошқа натижани: тушум ҳажмини аниқлашни ва тўланиши лозим бўлган солиқлар ҳисоблаб чиқарилишининг янада аниқ бўлишини кутмоқдалар. ... 

Дата публикации 18.09.2019
Кўп бухгалтерлар my.soliq.uz сайтидаги ўзларининг шахсий кабинетларида, E-factura» бўлимида электрон ҳисобварақ-фактуралар (25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚ) билан ишлашни фаол синаб кўришмоқда. ... 

Дата публикации 18.09.2019
2020 йил 1 январга қадар маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар уни реализация қилиш чоғида ҚҚС тўлашдан озод этилади. Бу Президентнинг 4.04.2019 йилдаги ПҚ-4268-сон қарорида белгиланган. Шунингдек 2020 йил 1 январга қадар лизинг бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида тартиби белгиланган. buxgalter.uz илтимосига биноан, лизинг операцияларига солиқ солишда мураккаблик туғдираётган, шу жумладан ПҚ-4268-сон қарор юзасидан саволларга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 18.09.2019
Жорий йилнинг III чорагида танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланди ва Давстатқўм сайтида (stat.uz) эълон қилинди. ... 

Дата публикации 16.09.2019
Жорий йилнинг сентябрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз. ... 

Дата публикации 13.09.2019
my.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида янги имкониятлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бош инспектори Акмал Ҳайдаров сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 13.09.2019
Ўзбекистонда ҚҚС бўйича туб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳукумат солиқ ставкасини 20 дан 15 фоизга камайтириш бўйича чоралар кўради, деб хабар берилди Давлат солиқ қўмитасида. ... 

Дата публикации 13.09.2019
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси молиявий санкцияларнинг миқдорлари ва қўлланилиши тартибини ўзгартиради, шунингдек уларнинг янги турларини жорий этади. ... 

Дата публикации 12.09.2019
Сизнингча тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар, қарама-қаршиликлар ёки эскирган нормалар мавжуд бўлса ёки уларни такомиллаштириш зарур деб ҳисобласангиз – хабар беринг. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Банклар филиаллари бош банк билан қўшимча келишувсиз ўзлари кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу кредитлаш жараёнларини жиддий равишда соддалаштириши ва тезлаштириши лозим. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Янги Солиқ кодексининг лойиҳасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича турар жой ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган объектлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига солиқ солиш юзасидан илгари юзага келган саволлар ечимини топди. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Янги Солиқ кодекси лойиҳаси ЯСТ ўрнига айланмадан солиқ тўлаш кўринишида солиқ солишнинг соддалаштирилган режимини жорий этмоқда. Айланмадан солиқ ЯСТ учун белгиланган солиқ солишнинг барча шартларини сақлаб қолган. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Ягона ижтимоий тўловнинг номи янги Солиқ кодекси лойиҳасида ижтимоий солиққа ўзгартирилди. Номи ўзгаргани билан ЯИТ солиғини солиш тизими ўзгармади. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида белгиланган лимитлардан ортиқча сув ишлатилган ҳолда, ортиқча ишлатилган сув ҳажми учун белгиланган ставкаларнинг беш баробари миқдоридаги ставкалар қўлланилиши назарда тутилган. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ўзгартиришлар киритилмайди. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Ягона ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғи таркибига киритилди. Бу янги Солиқ кодекси лойиҳасида белгиланган. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Солиқ кодексининг янги таҳририда ер ва ягона ер солиқларининг бирлаштирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулк солиғини тўловчилар бўлади. ... 

Дата публикации 11.09.2019
ЖШДС бўйича солиқ солиш тизими Солиқ кодекси лойиҳасида сақлаб қолинган. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Солиқ кодексининг лойиҳасида фойда солиғи бўйича бир қатор муҳим янгиликларназарда тутилган. Имтиёзлар бекор қилинмоқда, чегирилмайдиган харажатлар рўйхати кенгайтирилмоқда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳига солиқ солиш жиҳатлари батафсил баён этилган. ... 

Дата публикации 11.09.2019
Солиқ кодексининг лойиҳаси ҚҚС бўйича солиқ солиш тизимини сақлаб қолади. Бунда 2019 йилнинг бошидан амал қилиб келган солиқни соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби чиқариб ташланди. ...