Янгиликлар
Дата публикации 01.07.2025
Солиқ тўловчилар инспекторларнинг солиқларни олдиндан – аванс тариқасида тўлашни сўраб қўнғироқ қилишларидан шикоят қилмоқда. Ундан ҳам кўпроғи – my3.soliq.uz орқали солиқларни тўлашда бухгалтер ўз ҳисоби бўйича аниқ тўлаган тақдирда ҳам солиқни ортиқча тўлашга розилик беришни таклиф қилувчи чиқувчи ойна кўради. Ва «йўқ»ни босиш – мумкин эмас, бу ҳолда тизим тўлов ҳужжатини расмийлаштиришга рухсат бермайди. Бундай амалиёт бизнесда тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Вазиятни buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 01.07.2025
Июлда айрим ташкилотлар турли даврлар маълумотлари бўйича -- июнь ёки 2025 йилнинг II чораги учун статистика бўйича ҳисобот топширадилар. Тафсилотлар -- buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.06.2025
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат 26 июндан кучга кирди. Тафсилотларни Божхона брокерлари ассоциацияси келтирмоқда: ... 

Дата публикации 26.06.2025
Халқаро валюта жамғармаси миссияси республикага прогрессив даромад солиғи шкаласига ўтиш, акцизларни ошириш ва солиқ имтиёзларини қисқартиришни тавсия қилди. Бюджетни тўлдириш салоҳияти – ЯИМнинг 5,4% гача. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида ... 

Дата публикации 26.06.2025
Тошкент шаҳридаги нотурар жой объектлари учун ижара ҳақининг минимал ставкаларига фаолият турлари бўйича табақалаштирилган оширувчи коэффициентларни қачондан қўллаш керак, уларни Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 2025 йил 15 апрелдаги VII-8-60-14-0-К/25-сон қарори билан белгиланган – buxgalter.uz сўроғи бўйича молия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 25.06.2025
2025 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма текширишга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди. Buxgalter.uz агар сизнинг компаниянгиз ҳам ушбу рўйхатда бўлса, қандай тартибда ҳаракат қилиш кераклигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 23.06.2025
2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда божхона расмийлаштируви учун янгиланган ТИФ ТН қўлланилмоқда. Демак, агар E-Contract тизимидаги ТИФ-шартномаларга оид спецификацияларда эскирган кодлар қолган бўлса, кодлар мос келмаслиги сабабли БЮДни расмийлаштириш мумкин бўлмайди. Спецификацияга ўзгартиришлар киритишни buxgalter.uz сўровига кўра Божхона қўмитасининг Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси катта инспектори Бобур ВОҲИДОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 20.06.2025
Божхона органлари депозитидаги маблағлар қолдиғи ҳақида маълумот олиш ва божхона тўловлари бўйича солиштирма далолатномани юклаб олишда «Божхона тўловлари бўйича солиштирма далолатнома» деб номланган махсус илова ёрдам беради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 19.06.2025
Buxgalter.uz бухгалтерияси Солиқ қўмитасидан my3.soliq.uz сайтида солиқ тўлаш учун «Янги тўлов топшириқномаси» ўрнига тўсатдан «Мутахассис ёрдами» ёки шунчаки «Хато, хизматдан фойдаланиш мумкин эмас» хабари чиққан тақдирда нима қилиш кераклигини ойдинлаштирди. Текширдик – маслаҳат ишлайди! Бўлишамиз: ... 

Дата публикации 19.06.2025
1 июлгача ҚҲТБТда Бизнес-омбудсман ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бошқалар қатори, у икки кодексга – Солиқ ва Ер кодексларига ўзгартириш киритмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 18.06.2025
Онлайн-НКТ ишлаб чиқарувчилари ва ТХКМларни улар 1 июлгача ишлаб чиқариладиган ва хизмат кўрсатиладиган техникани қўйилган талабларга тўлиқ мос келтиришга мажбур эканлиги ҳақида огоҳлантирилди. Кўрсатмани бажармаганларни аввал касса техникасини рўйхатга олишда чеклайди, кейин эса умуман давлат реестридан чиқариб ташлайди. Касса техникаси фойдаланувчилари бу вазиятда қандай иш кўришини buxgalter.uz сўровига кўра онлайн-НКМ хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.06.2025
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиларини ASL BELGISI тизимидаги режали ишлар ҳақида огоҳлантиришди. Барча ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар янгилаш даврида узлуксиз ишлаш учун зарур бўлган кодлар захирасини олдиндан таъминлашлари керак. Хизматларнинг 2025 йил 28 июндан 30 июнгача ишлаш жадвали – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 12.06.2025
Кадрлар ишлари учун масъул бўлган бухгалтерларда икки кундан буён my.mehnat.uz сайтига кириш билан муаммолар юзага келмоқда. Шунингдек, Бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан ахборот олувчи солиқ хизматларида ҳам техник хатолар юзага келиши мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz да: ... 

Дата публикации 03.06.2025
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ва Туркия ўртасида «ақлли транспорт тизими»ни жорий этиш ҳақида хабар берди. 2026 йил январдан бошлаб ташишларга доир барча рухсат ҳужжатлари E-permit тизими орқали расмийлаштирилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 03.06.2025
2025 йил 3 июндаги Президент Фармони билан 1 июлдан пенсиялар, болалар нафақалари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) оширилади. 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, БҲМ ва МҲТЭКМ оширилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 02.06.2025
Солиқ қўмитаси «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган тизимида қўлланиладиган 59 мезоннинг рўйхатини жойлаштирди. Батафсил маълумотлар ва ҳужжатнинг ўзбек тилидаги таржимаси — buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 28.05.2025
Экспертларнинг кузатувларига кўра, Ўзбекистонда чоп этилаётган, МҲХС бўйича тузилган деб эълон қилинган ҳисоботларнинг катта қисми тақдим этиш шакли бўйича ҳам, мазмуни бўйича ҳам халқаро стандартларга тўлиқ мос келмайди. Бу бундай ҳисоботдан фойдаланувчилар учун хатарлар туғдиради ва Ўзбекистон иқтисодиётида молиявий маълумотлар шаффофлигига ёрдам бермайди. Ўзбекистон сертификатланган молиявий мутахассислари уюшмаси (ACFP) МҲХСга мувофиқ тузилган Ўзбекистоннинг етакчи компанияларининг молиявий ҳисоботлари бўйича профессионал таҳлилий шарҳларни эълон қила бошлади. Биринчи таҳлилий шарҳ «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг 2024 йил учун МҲХСга мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига бағишланади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 20.05.2025
Ўзбекистон молия мутахассислари ассоциацияси (ACFP) сизни молиявий-иқтисодий фанлар ва ҳуқуқ бўйича ўқитувчи сифатида аккредитациядан ўтишга таклиф қилади. Агар сиз аллақачон дарс бераётган бўлсангиз ва янги даражага чиқмоқчи бўлсангиз ёки солиқлар ёки бухгалтерия бўйича қимматли тажрибага эга бўлиб, билимларингизни улашишни бошламоқчи бўлсангиз – бу сизнинг имкониятингиз! ... 

Дата публикации 13.05.2025
Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон Фармони ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни назарда тутади. Имтиёз ёки субсидиядан аниқ қандай ҳолатларда ва кимлар фойдалана олишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 07.05.2025
Божхона қўмитаси «E-Contract» ташқи савдо ахборот тизимининг «тўлақонли форматда» ишга туширилишини эълон қилди ва 19 майдан сўнг ТИФ «Контракт» иловалари, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатиш имконияти бўлмаслигини маълум қилди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди: ...